“Ливерпуль” ва МЮ АПЛ клублари сонини қисқартиришни таклиф этмоқда
11 окт 2020 19:30
Новости
“Ливерпуль” ва МЮ АПЛ клублари сонини қисқартиришни таклиф этмоқда
Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Нашр журналистлари “Жонланиш” деган ном билан ишлаб чиқилаётган ҳужжатни ўз кўзлари билан кўришган. Ҳужжат Англия футболида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни ўз ичига олган ва “Ливерпуль” ҳамда МЮ буни қўллаб-қувватлаши кўрсатилган.
Гап АПЛдаги клублар сони 20 тадан 18 тагача қисқартиш, Англия футбол лигасига кўмак кўрсатиш (2 дивизиондан 4 гача) ва Лига Кубогини бекор қилиш ҳақида кетмоқда.
Элитадаги клублар сонининг қисқариши билан Чемпионшипдан Премьер-лигага йўл оладиган жамоалар сони ҳам учтадан 2 тага камаяди.
Комментарии