RU

Последние новости

14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  0 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  2 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  26 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6

"Легионер мухлис". Тўртинчи сон Новости

"Легионер мухлис". Тўртинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг.

Абдулазиз – Латвия
Бу дўстим Абдулазиз. Латвия мамлакатида таҳсил олади. “Реал Мадрид” жамоасининг ашаддий мухлиси. Европа чемпионлар лигасидаги 12-чемпионлик қўлга киритилган куни бақиравериб томоғи оғриб қолди.



Абдуллаев Жаҳонгир – Россия
Мен Бекободда туғилганман. “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус” ва “Краснодар” футбол клублари, Италия терма жамоаси мухлисиман. Одил Аҳмедов ўйнаган кезлари “Краснодар”нинг РФПЛ ва Европа лигасидаги ҳар бир ўйинига қолдирмасдан тушиб борардим. Ўзбек футболи учун фидокорона хизмат қилаётган журналист  Дилдора Ҳолбоевага алангали саломимни йўллаб қоламан!


Маликжон Каримов – Россия, Москва
Мен Наманганда туғилганман. Москвага хизмат сафари билан бориб тураман, айни дамда Россия пойтахтидаман. Футболга жуда қизиқаман.



Маматураимов Шоҳизамон – Турин, Италия
Мен Италиянинг Турин шаҳрида ишлайман Наманганнинг Чуст шаҳрида туғилганман 3 ойдан бери Туринда истиқомат қиламан. “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Андижон”, “Барселона” клубларининг учрашувларини томоша қилиб тураман.



Майк Нуруллаев – АҚШ, Нью-Йорк.
АҚШда коллежда таҳсил оламан. Самарқанднинг “Динамо” ва “Реал Мадрид” клубларининг мухлисиман.


Муҳаммедов Жасурбек – Россия, Москва
Ассалому алейкум мен Наманган вилояти Норин туманиданман. Ҳозирда вақтинчалик Москвадаман. Ёшлигимдан миллий терма жамога мухлислик қиламан. Европада “Манчестер Юнайтед” ва Ўзбекистондан “Навбаҳор”.



Шерон – Шотландия
Барчага салом Қўқондан Шерон бўламан. Шотландия - Чехия ўйини вақтида олинган расм.



Шердорбек – Россия, Москва
Футболнинг ашаддий мухлисиман. Айни пайтда Москвадаман. “Спартак” ва “Навбаҳор” клубларига мухлислик қиламан.



Абдумуминов Асан – Россия, Москва
Мен Андижон вилояти Хонобод шаҳар Кидирша маҳалласидан Абдумўминов Асан бўламан.
Севимли жамоам “Реал Мадрид” ва “Бунёдкор”, “Дордой” клубларига омад тилайман. Ҳала Мадрид!!!



Қувондиқов Жаҳонгир – Қозоғистон, Астана
Мен 1985 йил Самарканд вилояти Тайлоқ туманида туғилганман, ҳозирда Қозоғистон пойтахти Астанага истикомат киламан. Футболга 1998 йилдан бири қизиқаман, жаҳон футболида "Бавария" клубининг ашадий мухлисиман. Ўзбек футболида эса "Динамо"ни қўллаб-қуватлаб тураман. Санкт Петербург шаҳрида маълум бир вақт бўлганман ўша вақт, ўша машҳур "Анжи" меҳмонга келганда ўйинга тушиб турардим ва Одил Аҳмедовни қўллаб турардим.



Нозимхўжа Норхўжаев – Россия, Санкт-Петербург
Асли қўқонликман ҳозирда Санкт-Петербург шаҳрида яшайман. “Реал Мадрид” клубининг ашаддий мухлисиман. Мен ҳам ҳар бир юртдошим каби Ўзбекистон терма жамоасига юрагим билан ишқибозлик қиламан.



Салохиддин Зокиржанов – Финляндия, Хелсиньки.
Ассалому алайкум азиз ватандошлар.  Мен Финляндия пойтахти Хелсинькида яшайман. Менежер бўлиб ишлайман. “Реал Мадрид” ҳамда “Навбаҳор” клубларининг жонкуяр мухлисиман. Бу лойиҳага гап йўқ. Барчага омад!!!  “Ҳала Мадрид”!!!



"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон

"Легионер мухлис". Учинчи сон


Агар сиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишни истасангиз албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика