RU

Последние новости

20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  7 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  1 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш" Новости

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас телевизион ҳуқуқлардан келадиган даромадларнинг ўсиши ва ташкилотнинг глобал мақсадлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз трансляцияларни Мўғулистон ва Гренландиягача кенгайтирдик. Бу иқтисодий омил эмас, балки рамзий аҳамиятга эга. Чунки, у ерда даромад минималдир. Аммо, июнь ойидан бошлаб ЛаЛигани бутун дунё кўриши мумкин. Кейинги мақсад - биз АПЛни ортда қолдирмоқчимиз.

Бутун дунё бўйлаб офисларимиз бор, биз билан юзлаб одамлар ишлашади. Лигамизни тарғиб қилиш, иқтисодий ўсишимизга ёрдам берадиган маҳаллий ҳомийларни топиш учун аҳоли зич чойлашган ва бой мамлакатларда бўлишимиз муҳим. Охирги 7 йилда биз жиддий натижаларга эришдик.

Мамлакатимизда 45 миллиондан кўпроқ аҳоли яшайди. Бизда Буюк Британия каби 70 миллионга яқин маҳаллий аудитория йўқ. Шунинг учун кўпроқ ташқи бозорларда ишлашимиз керак. Масалан, Осиё қитъасида. Биз у ерда ўсамиз, лекин Премьер-лига билан таққослаганда кўп ишлар қилишимиз керак", - деди Тебас.


Эслатиб ўтамиз, 2013-2014 йилги мавсумда теле ҳуқуқлар лигага 800 млн евро атрофида даромад келтирган. 2018-2019 йилги мавсумда эса бу рақам 1 миллиард 831 миллионни ташкил қилди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика