RU

Последние новости

19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  16 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  0 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  10 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0

Купер нега гапирмаяпти? Новости

Купер нега гапирмаяпти?

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз дастлаб Ливан, сўнгра Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Бу баҳсларда битта дуранг ва битта мағлубият қайд этдик.

Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ўйиндан аввал ва кейин сайтимиз учун махсус фикр билдириб ўтди. Мана кеча Жанубий Корея устози Паулу Бенту ҳам ўйиндан кейин фикр билдирган ва жаҳоннинг кўплаб нашрларида унинг фикрлари чоп этилди. Хатто ОФК расмий сайтида ҳам Бентунинг гаплари чиқди.

Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Австралияга кетишдан олдин ҳам, Австралияда ҳам умуман интервью бермади. Балки ўртоқлик ўйинларидан олдин ва кейин матбуот анжуманлари бўлмагандир. Лекин Австралияда бўлиб турган ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистондаги миллионлар мухлислар учун бош мураббийнинг фикрини олиб сайтга жойласа бўлар эдику.

Радуловичдан фикр сўрабсизлар, нега Купердан сўрамайсизлар дейишингиз мумкин. Терма жамоамиз Австралияга учиб кетиши арафасида Эктор Купер учун бир нечта саволлар юбордик. Аммо саволлар жавобсиз қолди. Тўғри Купер бизнинг сайтимизнинг саволларига жавоб беришга мажбур эмас. Лекин ҳеч бўлмаса ЎФА расмий сайтига икки оғиз фикр билдирса бўлардику.

ЎФА матбуот хизмати Австралиядаги йиғинга олиб кетилгани албатта барчамизни қувонтирди. Сабаби терма жамоа йиғинидан иссиқина расмлар, видеошарҳлар бериб борилди. Бу яхши албатта, лекин Купер мазкур баҳслар ҳақида "лом-мим" демади. Ҳар ҳолда ЎФА расмий сайтида бундай хабар чиқмади.

Терма жамоа Тошкентга қайтиб келгач ЎФАдан Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этиб беришини кутамиз. Сабаби терма жамоа халқники ва бош мураббий саволларга жавоб бериши керак.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика