Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"
18 янв 07:24
Новости
Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"
"Ўйин 120 дақиқа бизнинг назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ озгина креативликлар етмагани сабабли гол ура олмадик. Хитой жамоаси кутканимиздек жуда яхши ҳимойланди. Афсуски пеналтида омадимиз келмади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар турнир давомида ҳар бир учрашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Афсуски бугун бизнинг кун эмас экан, пеналтилар сериясида омадимиз келмади. Шу тариқа, турнирдаги юришимизни шу ерда тўхташига мажбур бўлдик. Аммо яна бир бор таъкидлайман, футболчиларимга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Мухлисларимиздан биздан доим ғалабалар кутишади, улардан бугунги мағлубият учун узр сўраймиз.
Аммо бугун мағлуб бўлганимизга қарамасдан, ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ. Пеналтилар серияси - лотарея. Унда бизга омад кулиб боқмади".
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии