U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!
14 янв 18:37
Новости
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!
Бугун U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди.
Ироқ U-23 — Австралия U-23 1:2
Ироқ ғалабага жуда яқин келганди, аммо баҳс охирида 2 та гол ўтказиб, мағлубиятга учради ва турнирни гуруҳ босқичида якунлайдиган бўлди.
Тайланд U-23 — Хитой U-23 0:0
Куннинг яна бир баҳсида Тайланд ва Хитой Олимпия терма жамоалари голсиз дуранг қайд этишди. Ушбу натижа Хитой терма жамоасига гуруҳдан чорак финалга йўл олиши учун етарли бўлди.

Чорак финал: Ўзбекистон — Хитой!
Гуруҳ босқичидаги натижаларга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда Хитойга қарши майдонга тушадиган бўлди. Баҳс 17 январь куни 16:30да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии