RU

Последние новости

11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  0 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  0 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  5 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  5 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум Новости

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогининг 3-турида Бангладешни 4:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ғалаба аёллар терма жамоамизга тарихда илк бор плей-оффда ўйнаш имконини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги ўйинлар натижаларига қараб аниқланади. Жамоамиз: 

а) 14 март куни “А” гуруҳи ғолиби — Корея Республикасига қарши майдонга тушиши мумкин;

б) ёки 15 март куни “C” гуруҳи ғолиби билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чорак финал босқичи турнирнинг ҳал қилувчи паллаларидан бири ҳисобланади. Чунки Осиё кубогида энг яхши олти жамоа 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда ғалаба қозонса, мундиалга тўғридан-тўғри йўл олади. Ушбу босқичда имкониятни бой берган жамоалар 19-март куни ўтиш ўйинларида иштирок этиб, қолган йўлланмалар учун курашни давом эттиради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
10 мар 10:28:10
arma2014
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотух. Қизларимизни ажойиб натижа билан табриклайман!!! Лекин МТРК мутасаддиларига кўп саволлар бор. Асосий иш режаси ўзбек спортини ёритиш бўлган бу корхона кеча қизларимизнинг энг мухим ўйинини олиб бермади. Қизларнинг ғалабадан кейинги қувончларини фақат тг группаларда кўрдик. Бу жуда ачинарли.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика