RU

Последние новости

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  4 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим Новости

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри.

Римнинг улуғвор тарихи

Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенг маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи бутун мамлакат номига кўчирилган.

Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди:”Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси Рим футболининг бугунги куни ҳақида суҳбатлашайлик.

Бу жабҳада сўз кетар экан, улар қўлларини кўкракка уриб мақтана олмайдилар. Рим футболининг осмони анча хира тортиб, ҳаёт сокинлашгани, турғунлашгани бор гап. Хўш, ҳамма вақт ҳам шундай бўлганми? Йўқ, албатта. Рим футболининг кам бўлса-да, ёрқин даврлари бўлгани ҳам бор гап.

“Бургутларнинг” юксак парвози 

Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнгги йиллари “Лацио” тарихидаги энг яхши давр ўлароқ тарихга кирди.

Ўша даврлар Сержо Краньотти бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямади, у ўша даврлар трансфер бозорини ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Айнан мана шу омил жамоа муваффақиятларига ҳам, унинг муваффақиятсизликларига ҳам сабаб бўлди. Боиси шундаки, итальянлар “кўрпага қараб  оёқ узатишмади”. Эътибор қилинг, ўша йилларда Эрнан Креспо, Гаиска Мендьета, Хуан Себастьян Верон, Кристиан Вьери, Яп Стам, Синиша Михайлович, Стефано Фьоре ва Клаудио Лопез, Деян Станкович,  Марсело Салас, Павел Недвед сингари юлдузлар “Лацио” учун ўйнашди. Уларнинг аксари ўз нархига нибатан анча юқори баҳода харид қилинди. Солиштириш учун: Мадриднинг “Реал” клуби 2002 йилда Роналдо(Жаҳон чемпиони, мундиалнинг энг яхши тўпурари) ни “Интер”дан 45 миллион евро эвазига харид қилган. “Лацио” эса 2 йил олдин Эрнан Креспо учун “Парма”га 57 миллион евро тўлаганди. 

Бу харажатлар тез орада ўз сўзини айтди: Скудетто ва мамлакат кубоги (1999/2000), қитъа миқёсидаги илк, ягона кубок (1999) қўлга киритилди. Аммо бу хурсандчиликлар узоққа чўзилмади, ўйламай сарфланган маблағлар клубни ҳам, унга ҳомийлик қилаётган “Cirio” консернини ҳам инқироз кўчасига етаклаб кирди. Шу тариқа Италия футболидаги оз муддатлик етакчилик ниҳоясини топди. 

Рим императори эраси

“Рома”нинг ички чемпионатдаги сўнгги муваффақияти 2000/01 йилги мавсумга тўғри келади. Бу ерда маблағ эмас, номлар муҳим ўрин тутади. “Бўрилар”нинг муваффақиятлари жамоа афсонаси Франческо Тотти номи билан бевосита боғлиқ. Буни қарангки, “император” фаолиятини якунлагач, жамоа медаллардан борган сари узоқлашиб бормоқда. Эслаб кўринг, аср аввалида кимлар “Рома” шарафини ҳимоя қилганди: Венсан Кандела, Кафу, Габриель Батистута, Даниэло Де Росси, Франческо Тотти...

Хулоса ўрнида икки оғиз

Бугун Рим клублари нафақат Скудетто учун курашмай қўйди, балки, бу курашда Турин, Милан, Неаполь ва, ҳатто, Бергамо шаҳри жамоаларини ҳам ўзидан олдинга қўйиб юборди. Бунга сабаб қилиб бир томондан уларнинг молиявий ҳолати кўрсатилса, бошқа шаҳар мафияларининг кучли эканлиги яна бир омил сифатида эътироф этилади. Булар шунчаки фаразлардир.

Аммо шуниси аниқки, Рим клублари “Ювентус”-у “Наполи”га фақат ўзларида “Олимпико” стадионининг борлиги билан мақтана оладиган даражага тушиб қолдилар.

Фахриддин Рўзиев 


Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика