RU

Последние новости

21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  3 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  4 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  17 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  15 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги)

Бироз аввал "Истиқлол" стадионидаги чипталар муаммоси акс этган видео телеграм каналимизда эълон қилинди.

Мухлис ҳар доим ҳақ бўлган, бўлади ҳам. Фарғонадаги стадионда ушбу мавсум Суперлиганинг икки клуби - "Нефтчи" ва "Андижон" ўйнаяпти. Чипта сотиб олиб стадионга кириш муаммоси асосан ўйин бошланишига бир соат вақт қолганида юзага келади. Айни шу пайтда стадионга мухлислар оқимининг энг тиғиз вақти бўлади. Кириш эшиклари ёнида кассалар бор, чипта сотуви мунтазам давом этади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу кассалар бирданига барчани чипта билан таъминлай олмайди, метан заправкалардаги каби навбатлар юзага келади. Бу бор муаммо, инкор қилиб бўлмайдиган аксиома каби.

Муаммо бор бўлса, унинг ечими ҳам бўлади. Бунинг жиддий ёндашувга асосланган ҳаракат зарур. "Истиқлол" стадиони бу борада ишламаяпти эмас, ишлаяпти. Масалан, стадионга яқин бўлган ёндош туман ва шаҳарлар марказларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозорида чипталар савдоси билан шуғулланувчи махсус кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, "Андижон" - "Нефтчи" учрашуви учун телеграм бот орқали чипталарнинг онлайн савдоси тест режимда амалга оширилди. Онлайн чипта сотиб олиш очиғини айтганда, бизда ҳали жуда ҳам оммалашиб кетмади. Балки кассанинг ўзидан чипта сотиб олишга ўрганиб қолганмиз, ёки бунинг ҳам алоҳида гашти бор.

"Нефтчи"нинг Суперлигада ижобий натижа қайд этаётгани сабаб уй ўйинларида мухлисларнинг "Истиқлол"га ташрифи янада ортиб бораверади. Муаммонинг яна бир ечими, чипта сотиб олиш сал эртароқ ҳаракат қилинг, масалан бир кун аввал. Клубнинг расмий саҳифаларида махсус кассалар жойлашган нуқталар кўрсатилган. Ёки "Истиқлол"нинг ўзида ҳам кассалар мунтазам ишлаб туради. Келасиз ва ҳеч қандай навбатсиз чипта харид қилаверасиз. Ёки эндиликда телеграм-бот орқали йўлга қўйилган чипталарнинг онлайн сотуви орқали ҳам харид қилсангиз бўлади, бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қаёққадир боришингиз шарт эмас.

Сарлавҳада "Нолага қарши нола" деган жумла ҳам бор, тўғрими? Ҳозир мухлис ноласига қарши стадион ходимлари ҳам нола қилишаяпти. Тўғриси, бу ўринда ҳар икки томон ҳам бирдек ҳақ. Бири ўйин томоша қилиш учун стадионга келади ва чипта учун навбатга дуч келади. Иккинчи томон эса, мухлисларни ҳеч бир муаммосиз чипта харид қилишлари учун барча ҳаракатни амалга оширади, бироқ бундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. 

Аслида ўша гап тўғри, "Мухлис ноласи" орқали олиб чиқилган холат бу - энг ёқимли муаммо. Чунки, сиз яхши биласиз, айрим жамоалар стадионга кириш текин қилиб ҳам ўйинга мухлис жалб эта олмайди.

P.S. Мақола эълон қилинганидан сўнг "Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев таҳририятимиз билан боғланди. Маълум бўлишича, "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида телеграм-бот орқали чипталарнинг онлайн сотуви ташкил этилмаган. Ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси ЎзПФЛ томонидан белгиланган талаблар асосида қоғоз вариантда нашр этилган.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика