RU

Последние новости

21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  0 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  0 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  23 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  11 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4

ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди Новости

ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди

Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда БМБ клуби президенти Азиз Маматқулов жаҳонга машҳур "Бенфика" футбол клуби қароргоҳида бўлди.

Ташриф доирасида томонлар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Бенфика" футбол клубининг футзал бўйича бошқарув директори Мигел Рейс ва клубнинг халқаро ҳамкорлик бўйича департаменти директори Лоренцо Феррейра иштирок этди.

Учрашув аввалида мезбонлар ўзбекистонлик меҳмонларга "Бенфика" клубининг замонавий инфратузилмаси, ходимлар фаолияти ҳамда футболчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништиришди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат футзал клублари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, қўшма машғулотлар ташкил этиш, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда португалиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгуси мавсумда клублар миқёсида икки мамлакат мутахассислари учун ўқув курсларини ташкил этиш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Суҳбат давомида "Бенфика" клуби орқали Португалия футзалининг илғор тажрибаларини Ўзбекистонга татбиқ этиш, икки мамлакат футзал федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида келгуси мавсумда "Бенфика" ҳамда БМБ хусусий футзал клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш, ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни Португалиянинг нуфузли клубларига жалб этиш, уларнинг истеъдодини камолга етказиш ҳамда "Бенфика" орқали жаҳоннинг элит клубларига ўтишини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Томонлар фикрига кўра, ушбу ҳамкорлик нафақат клублар, балки икки мамлакат футзали ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика