Кокорин Россия мадҳияси янграётган пайтда чилим чекди ва 500 та шампан виноси билан барчани меҳмон қилди (видео)
05 июл 2016 17:30
Новости
Кокорин Россия мадҳияси янграётган пайтда чилим чекди ва 500 та шампан виноси билан барчани меҳмон қилди (видео)
Монте-Карлодаги Twiga тунги клубида суратга олинган видео "Инстаграм" тармоғида оммалашиб кетди.
Видеода Россия терма жамоаси футболчилари Павел Мамаев ва Александр Кокорин чилим чекиб ўтиргани кўриниб қолган.
Бундан ташқари, тунги клуб ходимлари футболчилар ўтирган столга устида бенгал оловлари ёқилган юзлаб шампан виноларини олиб келишди. Бу воқеалар содир бўлаётган пайтда Россия мадҳияси янграётган эди.
Турли нашрлар тарқатган маълумотларга кўра, Кокорин ва Мамаев ўша тунда 250 минг евро сарфлаб 500 та шампан виноси сотиб олишган.
"Футболчилар барчани меҳмон қилишди. Баъзилар уларнинг столидан шишаларни олишди, чунки улар жуда кўп эди" - дейди гувоҳлардан бири.
TAS-IX эмас
TAS-IX
Видеони Телеграм орқали кўчириб олинг: ТЕЛЕГРАМ
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Комментарии