Клопп: "Салоҳ куни билан югура олишга тайёр"
01 авг 2019 15:45
Новости
Клопп: "Салоҳ куни билан югура олишга тайёр"
"Жамоа таркибига яқиндагина келиб қўшилган футболчиларнинг тайёргарлиги яхши эканлигига ҳеч қандай ажабланганим йўқ. Салоҳ бизга катта ёрдам бераяпти. Менимча у бутун бир кунда югуришга тайёр. У майдонда ўзининг ҳаракатлари орқали бизнинг ўйинимизни очиб, хилма-хил ўйнашимизга имкон беради. Баъзида биз рақиб ҳимоячиларининг устидан тўпни ошириб ўтиб кетамиз. Салоҳ эса буни тезкор алдамчи ҳаракатлари билан амалга оширади. Бу эса бизнинг ўйинимиздаги асосий элемент ҳисобланади.
Фирмино чизиқлар орасида яхши очиляпти ва жарима майдончаси ичида ишонч билан ўйнамоқда. Бу ҳам биз учун муҳим. Харри Уилсон катта ҳажмдаги ишни амалга оширди ва ажойиб гол киритди. Бу гол унинг услубида киритилгани чиройли бўлди.
"Лион"га қарши ўйинда кўплаб футболчиларимиз яхши ўйнади. Сўнгги 30 дақиқада йигитлар анчагина тартиб билан ҳаракат қилишди. Якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда кучлироқ ўйнашимиз учун биз ҳозир бундан-да қаттиқроқ ишлашимиз керак. Бугун мен жамоамиз олдинга катта қадам ташлаганини кўрдим", - деди Клопп.
Комментарии