RU

Последние новости

18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8

Кейинги ҳафта ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган супер ўйинлар! Новости

Кейинги ҳафта ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган супер ўйинлар!

Теги :  ОЧЛЕЧЛ
Келаси ҳафта ОЧЛ ва ЕЧЛ доирасида бир қатор қизиқарли ва муҳим ўйинлар бўлиб ўтади.

12 февраль, душанба.
"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (16:00)

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк турни ўз уйида ўтказади. "Темирйўлчилар"нинг илк рақиби БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси бўлади.

"Локомотив"нинг бу йилги Осиё чемпионлар лигасида кўзлаётган мақсади анча жиддий. Буни жамоа олиб борган трансфер компаниясидан ҳам пайқаш мумкин. Сардор Рашидовни таркибга қўшиб олинганининг ўзиёқ мухлисларда ушбу жамоанинг ўйинига бўлган қизиқишни кескин ошириб юбориши мумкин.

Янги ҳафтанинг илк кунидаги мазкур баҳс нафақат "Локомотив", балки ўзбек футболи учун ҳам муҳим ўйин саналади.
Футболга чанқоқ мухлисларимиз эса янги мавсумдаги "Локо"ни тезроқ кўришни исташмоқда. Демак янги ҳафта биз учун жуда муҳим баҳс билан бошланади.


13 февраль, сешанба.
"Персеполис" - "Насаф" (18:45)

ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани ажойиб ғалаба билан қўлга киритган "Насаф" Эронга сафар уюштиради. Эрондаги баҳайбат "Озоди" стадионида "Насаф"ни "Персеполис" жамоаси меҳмон қилади. Мазкур баҳсда вакилларимизга осон бўлмаслиги аниқ.
Шуни қайд этиш керакки, "Насаф" ва Рўзиқул Бердиев учун Эрон сафари ҳар гал муваффақиятли тугаган. Дастлаб 2012 йил "Истиқлол" билан "Озоди"да дуранг қайд этган Бердиев, 2015 йили "Тракторсози"ни мағлуб этиб қайтганди. Бу гал вазият қандай бўлишини вақт кўрсатади. Умид қиламизки, "Насаф" бу сафар ҳам Эрон сафаридан қуруқ қўл билан қайтмайди.



Европа чемпионлар лигасида янги ҳафтада чинакамига қизиқарли ўйинлар билан бошланади. Европа футболидан завқ оладиган пайтлар яқинлашмоқда.


ЕЧЛ, нимчорак финал.

13 февраль, сешанба.

"Ювентус" - "Тоттенхэм" (00:45)
"Базель" - "Манчестер Сити" (00:45)

14 февраль, чоршанба.
"Порту" - "Ливерпуль" (00:45)
"Реал" - ПСЖ (00:45)

Европа лигаси, 1/16 финал.
"Наполи" - "Лейпциг" (01:05)


Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика