RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  30 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

Катта торт, қадимий қасрда кечки овқат — "Лацио" 120 йиллик юбилейини қандай нишонлади? Новости

Катта торт, қадимий қасрда кечки овқат — "Лацио" 120 йиллик юбилейини қандай нишонлади?

1900 йил 9 январь — "Лацио" футбол клуби расман ташкил топган кун.

"Лацио" — 2 марта мамлакат чемпиони, 7та Италия Кубоги ва 5та Италия Суперкубоги соҳиби, УЕФА Кубоги ҳамда УЕФА Суперкубоги совриндоридир. Клуб Б Серияга тушиб кетди, учинчи лигада ўйнади, аммо ўзини қўлга олди ва яна элитага қайтди. Бунунги кунда римликларнинг барча ишлари жойида. Чемпионатда — 9та ғалабали серия ва 11та мағлубиятсиз учрашувлар серияси. Суперкубокда эса "Ювентус" устидан 3:1 ҳисоб билан қозонилган ғалаба. Турнир жадвалида учинчи поғонани банд этган "Лацио" клуби бугун ўзининг 120 йиллигини нишонламоқда.

Жамоа байрамона кечки овқатланиш учун Рим марказида жойлашган "Муқаддас фаришта" қасрини ижарага олди: қарийб 2 минг йил аввал қурилган меъморий ёдгорликдан аввалига мақбара сифатида фойдаланишган эди. Ҳозирда у ҳарбий-тарихий музей ҳисобланади.

"Лацио" учун ташкил қилинган тантанали оқшомда клуб раҳбарияти, барча ходимлар, футболчилар ва уларнинг оила аъзолари қасрга йиғилдилар. Рим мэри Вирджиния Раджи, мэрнинг спорт, ёшлар ва туризм ишлари бўйича маслаҳатчиси Даниэле Фронджиа ва италиялик сиёсатчи (собиқ Европа транспорт комиссари) Антонио Таяни ҳам "Лацио" байрамига таклиф қилинди.

Қасрнинг олд қисми оқ-кўк рангли чироқлар билан безатилди ("Лацио" ранги). Бир неча йил аввал "Рома" ўзининг 90-йиллик юбилейини айнан шу қасрда нишонлаганди. Бу эса "Лацио" мухлисларини бироз ранжитди. Бироқ клуб президенти Клаудио Лотито ҳаммасини тушунтирди: "Биз айнан шу жойни танлаганимизга сабаб: унинг рамзи — бургут ҳисобланади, худди бизники каби. Бу идеал тасодиф".

Байрам давомида клуб логотипини акс эттирган чироқлар вақти-вақти билан ёниб турди. Хўш, байрам торти қандай бўлди? Бунга қуйидаги сурат орқали ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Клубдан яна бир туҳфа — юбилей муносабати билан логотипга байрамона безак берилди.

Футболчилар қасрда рақсга тушаётган пайтларида, мухлислар Рим марказида кенг йўлакни безатдилар: олов, куй-қўшиқ ва "Рома" манзили томон айтилган ҳақоратли сўзлар... Эътиборлиси шундаки, Рим марказида ҳеч қандай тартибсизлик бўлмади. Милиция ходимлари мухлислар орасидаги байрамни тинчгина назорат қилдилар. Клуб ишқибозлари куйладилар, рақсга тушдилар, бақирдилар, аммо ўзларини яхши тутдилар. Бу эса "Лацио"ни қаттиқ ҳурмат қилишларидан далолатдир.

Шу фурсатдан фойдаланиб, "Лацио"нинг ашаддий мухлисларини клубнинг 120 йиллик юбилейи билан муборакбод этамиз. Севимли жамоангиз доимо ғалаба қозониши ва биринчилар қаторида бўлишини тилаймиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика