RU

Последние новости

07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  0 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  10 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  2 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  21 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  22 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39

Жоан Оумари: "Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи умуман "ишламаганди" Новости

Жоан Оумари: "Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи умуман "ишламаганди"

Кечаги Ливан - Саудия Арабистони (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейин микст-зонада ливанликлар футболчиси Жоан Оумарининг фикрлари билан қизиқдик.

"Саудия Арабистони Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар бугун жуда чиройли футбол намойиш этишди. Натижанинг ўзиёқ ким кучли эканини айтиб турибди. Биз ҳам уларга ўхшаб кучли бўлишимиз учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Иккита ўйинда гол ура олмасдан мағлубиятга учрадик. Албатта, бу жуда алам қилади. Энди охирги турда КХДРни мағлуб этишга уриниб кўрамиз", - дея гап бошлади Ливан терма жамоаси футболчиси Жоан Оумари.

- Бу мағлубият дарс бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, ҳар бир ўйин ўзига яраша сабоқ бўлади. Футболда айниқса мағлубиятлардан етарлича хулоса чиқариш лозим. Биз бу ерга тажриба ошириш мақсадида келганмиз. Чемпион бўла олмаслигимиз кундек равшан. Бу мусобақада Саудия Арабистонига ўхшаш биздан кучли жамоалар бор. Биз - Ливанмиз, аҳолимиз ҳам 3-4 миллион атрофида.

- Осиё Кубогида кучсиз жамоалар икки тоифага бўлинган: кимдир футбол ўйнашга ҳаракат қиляпти, кимдир фақат ҳимояда ётишга.
- Бир нарсани тўғри тушунинг, бизда Европада ўйнайдиган яхши футболчилар йўқ. Шу боис ҳимояда ётишга мажбурмиз. Аксар ўйинчилар ўзимизнинг чемпионатда ўйнайди. Легионерлар йўқ ҳисоби. Ливан чемпионати ёмонроқ демоқчи эмасман. Шунчаки бизда яхши чемпионатда ўйнайдиган легионерлар йўқ. Легионер мақомидаги футболчиларимиз ҳам ўша чемпионатлардаги олий дивизионда эмас, балки қуйи лигаларда ўйнашади. Савия ва даража ўртасидаги тафовут барибир ўз сўзини айтади. Шу боис кўрсатаётган услубимиз ҳам ҳимоявий.

- Гуруҳда учинчи ўрин билан йўлланмага эга чиқадиган жамоалар ичида бўлиш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
- Бу мағлубият билан биз қўлни силтамоқчи эмасмиз. Кейинги баҳсда бор кучимизни сарфлаб, ўша тўртта йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун курашамиз. Ливан мамлакати учун ҳам охиригача курашни давом эттирамиз. Келгуси беллашув олдидан оптимистик руҳдаман. Ливан терма жамоаси Осиё Кубогини тарк этди, дея ўйлаётганлар фикрига қўшилмайман. Бизни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта.



- Ливан терма жамоасида бошқа мамлакатда истиқомат қиладиган футболчилар кўп. Турли хил мамлакатлардан келиб бир байроқ остида бирлашиб ўйнаш қандай кечмоқда?
- Қизиқарли ва ажойиб бўлмоқда. Ким қаерда туғилишидан қатъи назар барибир юрагимиз Ливан томон уриб туради. Бизда Швеция, АҚШ ва менга ўхшаб Германияда туғилган футболчилар кўп. Ливан барқарор юрт эмас, шу боисдан ҳам Ливан термаси яхши барқарор жамоа бўлиши маълум вақт талаб этилади. Ўйлайманки, келажакда Ливанда ажойиб терма жамоа шаклланади.  

- Ливан терма жамоасида барча бир хил тилда мулоқот қиладими ёки турли хил?
- Биз инглиз тилида сўзлашамиз. Масалан мен араб тилини мукаммал билмайман. Чунки Германияда туғилганман. Лекин шунга қарамасдан араб тилини ҳам ўрганишни бошлаб юбордим. Сабаби, ҳозирда БАА лигасида "Ал Наср" шарафини ҳимоя қиляпман.

- Сизнингча, Осиё Кубогини қайси жамоа ютиши мумкин?
- Бу ерда кучли жамоалар кўп: Япония, Саудия Арабистони, Австралия. Лекин бу Осиё Кубогида исталган воқеа юз бериши мумкин.

- Яқинда ўртоқлик учрашувида рақибингиз бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз?
- Тўғри, биз бу жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Ўзбекистон - яхши жамоа, лекин биз билан ўйинда сизларнинг ҳужум чизиғингиз умуман "ишламаганди". Бизни мудофаа чизиғимиз ўша баҳсда жуда енгил ва осон ўйнаган. Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши тажрибага эга. Мен бу жамоага қитъа чемпионатида омад тилайман.

- Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ҳақида нима дея оласиз?
- Радулович катта тажрибага эга мураббий. У Ливанни Осиё Кубоги финал босқичига олиб чиқиб катта иш қилди.

- Интервью учун раҳмат.
- Сизларга ҳам раҳмат. Шу ўринда яна бир маротаба Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилаб қоламан. Адашмасам, ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида гуруҳ йўлланмаси учун "Пахтакор" билан тўқнаш келишимиз мумкин. Учрашгунча...


Шаҳбоз Беғамов

Дубай, 12 январь

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика