RU

Последние новости

23:03"Монца" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:56Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"  1 22:49"Ланс" — "Лион". Ҳусанов асосий таркибда  0 22:38Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"  0 21:42"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади  3 21:41Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди  0 21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  38 21:05Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди  25 21:00А Серия 4-Тур. "Аталанта" - "Фиорентина" бахсининг биринчи бўлимда 5 та гол урилди, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 20:58ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалабага эришди  2 20:27РПЛ. "Акрон" ўз уйида "Химки"ни йирик ҳисобда таслим этди, Эсанов ва Одилов эса...  2 20:18Футзал. 10та тўп киритилган Афғонистон — Ангола ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди  6 19:50Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё кубоги саралаш мусобақасида иштирок этиш учун Хитой Тайпейига етиб келди  1 19:26ЖЧ-2024. Афғонистон ва Ангола ўртасидаги ўйинда 10та гол урилди!  8

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди Новости

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди

Футзал бўйича ЖЧ "C" гуруҳ 1-тур доирасидаги Аргентина — Украина ўйини бўлиб ўтди.

Аргентина — Украина 7:1

Голлар: Кевин Аррьета (19, 32),  Алан Бранди (19), Матиас Роса (21), Кристиан Борруто (30, 40), Агустин Пласа (38) — Петро Шотурма (16)

Аргентина: Николас Сармиенто, Лукас Боло Алемани, Матиас Роса, Лусиано Гауна, Пабло Таборда (с)

Захира: Николас Кравецки, Лукас Триподи, Анхел Клаудиньо, Агустин Пласа, Себастьян Корсо, Кристиан Борруто, Константино Вапораки, Алан Бранди, Кевин Аррьета.

Украина: Олександр Сухов, Назар Швед, Микола Микутик, Ихор Черниавски, Петро Шотурма (с)

Захира: Кирло Цупун, Юрий Савенко, Андрий Мелнюк, Евгений Жук, Ростислав Семенченко, Данил Абакшин, Михайло Зварич, Артём Фареник, Ихор Корсун


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

40. Шотурма огоҳлантирилди. 

40.ГОЛ! Борруто ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди! 

39. Ўйновчи дарвозабон Миколанинг зарбасири Аргентина посбони қайтарди. 

38. ГОЛ! Пласа қарши ҳужумда бўш қолган дарвозага узоқ масофадан тўп киритди. 

38. Фол. Аргентина зарарига. 

Аргентина тайм-аут олди. 

35.Зарба! Семенченконинг яна бир зарбаси дарвоза устидан юқорилаб кетди. 

33. Зарба! Семенченконинг уринишига аниқлик етишмади. 

32. ГОЛ! Тезкор қарши ҳужум натижасида Арриета бўш дарвозани ишғол қилди! 

30. ГОЛ! Борруто рақиб дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланиб, деярли бўш дарвозани ишғол қилди

28. Украиналиклар босим қилишмоқда, аммо аргентиналиклар зарбага қўйишмаяпти. 

26. Зарба! Стандарт вазиятни Микола хавфли, аммо ноаниқ зарба билан якунлади. 

25. Зарба! Украиналикларнинг хавфли зарбасини Саримиенто маҳорат билан қайтарди. 

23. Украиналиклар томонидан йўлланган икки зарба дарвозага қадар аниқ етиб бормади. 

21. ГОЛ!  Матиас Роса чап қанотдан бошланган ҳужумни муваффақиятли якунланди! 

21. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди. 

20. Фол. Аргентина зарарига.

19. ГОЛ! Аргентинанинг навбатдаги ҳужумини Бранди қойилмақом якунлади! 


19. ГОЛ! Арриета дабль-пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! 

19. Украина 6-фолни ишлаб олди,  Зварич огоҳлантирилди. Аргентина дабл-пенальти тепади. 

18. Зарба! Корсонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ньаниқ кўриниш олди.

16. ГОЛ!  Украиналикларнинг комбинацион ҳумини Шотурма чап оёқдаги зарбаси билан маромига етказиб қўйди! 

15. Зарба! Миколанинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

14. Аргентиналикларнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

14.Украина бешинчи фолни ишлаб олди. Игорь Корсун огоҳлантирилди. 

13. Бурчак узатмасини Семенченко чиройли зарбага айлантирди, яна дарвозабон маҳорати. 

12. Зарба! Болонинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, Суховга бориб тушди. 

11. Зарба!  Черниавскийнинг жарима майдонига яқин нуқтадан йўллаган хавфли зарбасини Сармиенто қайтарди. 

10. Зарба!  Клаудиньонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Сухов қайтарди. 

Украина тайм-аут олди. 

8. Фоль. Украина зарарига. 

6. Зарба! Боруттонинг кучли зарбасини Сухов қайтарди. 

5. Зарба!  Суховнинг зарбасини Аргентина посбони эгаллаб олди. 

3. Зарба!  Украиналикларнинг илк уриниши хавфли чиқди, аммо ноаниқ. 

1. Ўйин бошланди!

— Салом! Тез орада футзал бўйича ЖЧ-2024 "C" гуруҳ 1-тур доирасидаги Аргентина — Украина ўйини бошланади. Ушбу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика