RU

Последние новости

23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  1 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  4 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  9 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  6 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8

ЖЧ-2022. Нидерландия - Қатар: Босимдан қутилган мезбонлар ўз кучини кўрсата оладими? Новости

ЖЧ-2022. Нидерландия - Қатар: Босимдан қутилган мезбонлар ўз кучини кўрсата оладими?

Бугун ЖЧ-2022нинг 3-тур ўйинлари старт олади.

Жадвалдаги ҳолат

А гуруҳида икки йўлланма учун кураш давом этади. Кутилганидек, Нидерландия термаси етакчи бўлиб турибди, Луи ван Гал шогирдлари нафақат биринчи ўринни, балки 1/8 финал йўлланмасини ҳам қўлдан чиқаришлари мумкин.

Мезбонларга келадиган бўлсак, улар учун бу баҳс мусобақадаги ҳолатга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. Фақатгина минглаб мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилишлари мумкин, бу эса ўзига хос мотивация.


Муҳим деталлар

Нидерландия

1. Гуруҳ босқичи якунига етяпти. Луи ван Гал эса ҳали ҳам ўзи учун идеал таркибни аниқлаб ололмади

Биринчи турда Сенегалга қарши ўйин (2:0) якунига кўра, Луи ван Гал жамоаси танқидларга учради. Жумладан, Нидерландия термасининг баъзи футболчиларига персонал "саломлар" йўлланган: биринчи навбатда Маттейс де Лигт ва Винсент Янссенга эътирозлар бўлган, Стивен Бергвейн ҳам кутилганидек ўйин намойиш қила олмаганликда айбланган.

Эквадор билан ўйинда де Лигтнинг ўрнига Юрриен Тимберга имконият тақдим этилганди. Охирги вақтлар айнан Тимбер, Аке ва ван Дейк ҳимоя маркази учун ван Галнинг танлови бўлмоқда. Аммо А режага қайтиш иши ўхшамади, сабаби айнан Тимбернинг таянч зонадаги хатоси, тўп йўқотишидан сўнг Эквадор ўзининг ягона голини уришга эришди. Тўпни ҳужум чизиғига етказиб бериши керак бўлган Тёйн Копмайнерс ҳам ишини қойиллатмади. "Аталанта" ярим ҳимоячиси Тимбер каби хатога йўл қўймаган бўлсада, яратишда ҳам ажралиб туролмади.

Олдинда учинчи баҳс, Нидерландия мухлислари эса бу сафар Луи кимларни танлашини тахмин қилишдан бошқа чораси йўқ. Ҳозирча бу мусобақада Коди Гакподан бошқа ҳеч бир футболчи 100% яхши ҳаракат қиляпти деб бўлмайди.

2. Нидерландия термаси етакчилари — ҳозирча "сояда" қолиб кетяпти

Нидерландия термасида ҳар бир мусобақада ўз етакчиси бўлган — ҳозир бу номга Виржил ван Дейк, Френки де Йонг ва Мемфис Депай каби футболчилар номзод эди. Гуруҳ босқичининг икки ўйинидан кейин ушбу футболчилардан ҳеч бири кутилганининг ярмини ҳам бажара олмаяпти. Эътирозларнинг катта қисми ана шу йигитларнинг адресига бўлди.

Ван Дейкка ҳимоядаги ўйин бўйича у қадар кўп савол бўлмасада, етакчилик сифатлари кўринмаётгани борасида гаплар бор — айниқса ҳужумларни бошлашда фаоллик кўрсатиш бўйича. Марко ван Бастеннинг жахли ҳаммадан кўпроқ чиққан чоғи.

Виржил ван Дейк етакчиликни ўзига олиши керак деб ўйлайман. Барчасини ўз қўлига олиб, темпни ошириши зарур. Бунинг ўрнига у тўпни ёнидаги Тимбер ва Акега ошириб ўтирибди ҳамда ёшроқ йигитлар ишни Виржилнинг ўрнига бажаришяпти. Ван Дейк кўпроқ маъсулиятни ўзига олиши талаб қилинади.

Шунингдек, Френки де Йонг ҳам четда қолиб кетмади. "De Telegraaf" эксперт колонкасида фикрни ортиқча "қоғозга ўраб" ўтиришмади: "У ўта-ўта ёмон ҳолатда".

Мемфис Депай жуда сусткашликда ва бир жойда туриб қолаётганликда айбланди. "Тўғриси, у майдонга нега тушаётганини тушунишнинг иложи йўқ?", – дейилади ESPN эфирида. Аслини олганда ўринли эътироз, мисол учун Ваут Вегхорст 79-дақиқада тушган бўлса ҳам, майдонда  бутун иккинчи бўлими бўлган Депайдан кўпроқ масофа босиб ўтган.


Қатар

1. Нидерландияга қарши ўйин Қатар учун энг яхшиси бўлишига битта бўлса ҳам сабаб борми? Бор!

Қатар термаси ўз уйида ўтаётган мундиалда гуруҳдан чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотиб бўлди. Бироқ бир вақтнинг ўзида ана шу факт Қатарни босимсиз, эркин, ҳужумкор футбол намойиш қилишига замин яратиши мумкин. Сенегалга қарши Феликс Санчес шогирдлари йўқотадиган нарсаси қолмаганини сезганидагина барчамиз Осиё Кубоги эгаларининг ўйинини кўрдик.

Натижа бир хил бўлсада, Сенегал қарши ўйин очилиш учрашувидан кескин фарқ қиларди. Қатарнинг бунчалик ночор, нима қилишини билмай қолган футболчилари — терманинг асл даражасилигига ишониш қийин эди. Ким билади дейсиз, балки Эквадорга қарши учрашувда мундиалларда иштирок этмаган, бу борада тажрибасиз йигитлар руҳий босимни енга олмагандир.

Эквадор билан ўйиндан аввал Санчес йигитлари ҳали барчасини йўқотмаганди ва жамоа яна қўрқиб, ўзига ишонмай майдонга тушди. Гуруҳдан чиқиш имкониятлари ярқ этган олов сингари ёна бошлаганда Қатарнинг ўйини "очилди" — қўрқув қаёққадир йўқолди, ҳужумлар бошланди. Якуний беллашувдан аввал Қатар футболчиларига бўлган босим бир неча баробар кам. Йўқотадиган ҳеч нарса қолмади.


2. Мешал Баршам — энди Қатарнинг ЖЧдаги асосий кипери

Қатар термаси умумий олганда ҳам Эквадор қарши анча бўш ўйин ўтказгани бор гап, аммо шунда ҳам таркибда салбий жиҳатлари билан ажралиб "тура олганлар" бўлди. Гап 32 ёшли посбон Саад ал Шиб ҳақида кетмоқда. Ёшига қарамай, голкипер қаттиқ асабийлашди ва қўпол хатоларга йўл қўйди. Биринчи ҳолатда Эннер Валенсияни голини бекор қилган "VAR" "қутқарди". Бироқ сал ўтиб Саад яна тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Натижа: пенальти ва Қатар учун биринчи ўтказиб юборилган гол.

Феликс Санчес ҳулоса чиқарди ва дарвозабон чизиғида ўзгартиришга қўл урди. Сенегал билан ўйинда ал Шибнинг "Ал Садд"даги клубдоши 24 ёшли Мешал Баршамдарвозани қўриқлади. Қизиғи, клубда ҳам Баршам тажрибалироқ ал Шибдан кўпроқ вақтни майдонда ўтказган. Сенегал билан ўйинда Баршам зўр сейвлар қилмагандир, лекин жиддий хато қилишга ҳам улгурмади. Нидерландияга қарши учрашувда яна ёшроқ голкиперни кўрсак ажаб эмас.



Нидерландия таркибида мусобақа илк бор Хави Симонсни кўришимиз кутиляпти. У Дэви Классеннинг ўрнини эгаллаши тахмин қилиняпти. Нидерландия учун одатий 4-3-3 схемасига қайтиш тўғрисидаги илтимосларга қарамай, Луи ван Гал фикрида мустаҳкам турибди ва 5-3-2дан фойдаланяпти.

Қатар ҳам 5 нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилади. Биринчи ўйиндан фарқли равишда Сенегалга қарши баҳсда Феликс Санчес қатор ўзгаришларни амалга оширди. Фақатгина ҳужум чизиғи бундан мустасно эди. Марказда Хотамнинг ўрнида Мадибо ўйнади, Ал Равининг ҳимоядаги ўрнини эса ассист қайд этган Исмоил Муҳаммад эгаллади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика