ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди
07 мар 2017 12:03
Новости
ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради. Баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ ал-Делавар ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Кемел Токабаев (Қирғизистон).
БАА ва Япония ўртасидаги учрашув 23 март куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳи 5-туридан кейин Япония 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонига (10 очко) имкониятни бой берган ҳолда 2-ўринда бормоқда. БАА 9 очко билан Австралияга (9 очко) тўплар нисбати бўйича имкониятни бой берган ҳолда 4-поғонани банд қилиб турибди.
Комментарии