RU

Последние новости

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  263 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз" Новости

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда айтишим керакки, ўйиннинг бориши қизиқарли ўтди. Унда биз ғалабани қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб, ҳаракат қилишди. Бугун "Бунёдкор" қандай ўйнашини билгандик. Ҳар гал ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда, шундай ғалати голлар қўйиб юбордик. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Шу ўринда Навоийдан келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир учрашувда борини бериб ўйнашмоқда. Улардан ҳам миннатдорман.

- Биринчи бўлим "Қизилқум"нинг режаси остида ўтди ва яхши ҳимоялана олди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратди ва ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бу ғалабани кўпроқ исташ бўлдими?

- Биринчи бўлимда рақибга имкон бермадик ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" очилишини билгандик. Балки биринчи ўтказиб юборган голимизда жарима зарбаси бўлмагандир. Мен шундай ҳисоблайман. Иккинчи голда эса хатолар маржони бўлди. Бутун мавсум давомида бундай хато қилмагандик. Умуман олганда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмади. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Аммо яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айтганимдек, биз 3 очкодан қуруқ қолдик.

- Иккита голдаги дарвозабоннинг позициясини қандай баҳолайсиз? Дарвоза чизиғида ротация қилиш вақти келгандир.

- Биз қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳозир бирор кишини айблаш вақти эмас. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган инсон ёки захирада бўлиб турган футболчи хато қилмаслиги мумкин. Мен майдонда хато қилмайман, чунки унда бўлмайман. Ҳар бир футболчида хато бўлади, дарвозабонни айблаш шарт эмас. У ерда бир қанча хатолар бўлганини кўрдим. 

- Ротацияни кўриб чиқасизми?

- Барчасини кўриб чиқяпмиз. Футболчининг ҳолатига қараш керак, кимдир ёш, кимнингдир тажрибаси катта. Ҳозир курашишда давом этяпмиз, охиригача курашамиз. Жавоҳир - тажрибали посбон, у билан муаммолар бўлаётгани йўқ. Ҳамма хато қилади. Барчасини вақт кўрсатади.

- Кухианидзе бугун захирада қолдирилди.

- Бугун Ваҳобов касал эди, Кухианидзе ҳам. Ҳозирги ҳавода машғулот қилгандан кейин шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бор. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика