RU

Последние новости

10:20Неймар яна жароҳат олди  0 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари Новости

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини 2 марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Унинг иккинчи сейвидан кейин ОКМК ҳужумга ўтиб кетди ҳамда учинчи голни уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Умуман, Эргашев ОКМКнинг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишида (3:1) катта роль ўйнади.


"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 12-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Тажрибали футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди. Черан яна бир марта "класс"ини намойиш қилиб, "шер"лар фойдасига ғалаба олиб келди. Бундан ташқари, ҳужумчи баҳс давомида ҳимояга қайтиб, мудофаа вакилларига ёрдамлашди ва стандартлардаги иккинчи қаватда кўп марта рақиблардан устун келди.


"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Исломжон Тошпўлатовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Навоийликлар аъзоси "Нефтчи" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Владимир Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мувозанатни тиклади.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бунёдкор"га қарши ўйиндаги воқеликлар туфайли 5 та ўйинга четлаштирилган қаршиликлар устози жамоасини Жиззахдаги баҳсга яхши тайёрлагани билинди. "Насаф" меҳмонда ўйнаганига қарамай, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика