RU

Последние новости

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  0 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  14 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  19 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Жаҳонгир Меҳмонов: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас" Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас"

"Нефтчи" хамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳсдан аввал наманганликлар ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Асли наманганлик бўлсамда, Фарғона мен учун иккинчи уйим, қадрдон масканимга айланиб қолган. "Нефтчи"дек қадрдон жамоага қарши, фарғоналик ишқибозлар кўз ўнгида ўйнаш мен учун осон эмас. "Нефтчи" мухлисларига хурматим чексиз. "Нефтчи" клубидаги фаолиятим давомида жамоа мураббийларидан тортиб ходимларигача яхши муносабатда эдим.

Фарғона жамоасидан кетган бўлсамда, клуб қайд этаётган натижаларга бефарқ эмасман. Албатта "Нефтчи"нинг бу йилги кўрсаткичлари мухлисларни ранжитиши табиий ҳол. Бироқ бу вазиятни вақтинча деб биламан. Ҳали "Нефтчи" ўз сўзини айтади. Дербига келадиган бўлсак, бу футбол! Яшил майдонда хар қандай воқеа кузатилиши мумкин. Хар бир профессионал футболчи каби мен ҳам ўйин куни ўз жамоам натижаси учун курашаман. "Нефтчи"ни ҳам "Навбаҳор"ни ҳам фақат ғалаба қониқтиради. Ишқибозларни қизиқарли дерби кутяпти. Натижа борасида олдиндан нимадир дейиш қийин, - дейди Меҳмонов

"Нефтчи" матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика