RU

Последние новости

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  2 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Жаҳонгир Меҳмонов: "Навбаҳор"га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал ва яхши футболчилар" Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: "Навбаҳор"га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал ва яхши футболчилар"

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан биргаликда клубнинг ўтган йилги натижаларига улкан ҳисса қўшган футболчилар билан ҳам янгитдан шартнома имзолашга эришди.

Улар таркибида «лочинлар»нинг ҳимоя қўрғонидаги мустахкам устунларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов ҳам бор. Қуйида эса футболчи билан кечган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Суҳбатимиз аввалида «Навбаҳор»нинг ўтган мавсумдаги умумий иштирокини таҳлил қилиб берсангиз.


- Мавсум биз учун омадли келди. Шу билан биргаликда меҳнатимизга яраша чемпионатни совриндор сифатида якунладик. Агарда бунданда кучлироқ иштиёқ ва тиришқоқлик билан ўйинларга тайёргарлик кўрганимизда натижаларимиз бунданда яхшироқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўтган мавсум давомида қаердадир хато қилдик, қаердадир омад етишмади. Эндиликда йўл қўйилган камчиликлар учтида жиддий иш олиб борсак ўйлаган мақсадимизгс эришамиз деб ўйлайман.

- Мавсумнинг сўнги ўйинида «Локомотив» томонидан «лочинлар»нинг ўз уйидаги ёқимли анъанасига барҳам берилди. Учрашувдан кейин кийиниш хонасида кайфият қандай эди?


- Бутун мавсум давомида шу ўйин мен учун энг ачинарлиси бўлди. Чунки ўша ўйинда майдонга тушмадим. Жамоамнинг ўйинини четдан кузатиш доимо оғир. Боз устига кўп гол ўтказиб юбордик, ҳимоячилар учун қанча кам гол ўтказиб юборилса шунча яхши. Агар эътибор берган бўлсангиз ўз майдонида энг кам гол ўтказиб юборган жамоа «Навбаҳор» бўлиб турганди. Афсус сўнги турда бу борадаги серия ҳам паёнига етди.



- Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис бу йилги таркибни ўзи шакллантиряпти. Шундай келиб чиқиб айтадиган бўлсак «Навбаҳор» ўтган йилгидан кўра мазмунлироқ ўйин намойиш эта оладими?


- Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби ва қарашлари бўлади. Барча мураббийлар ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Насиб қилса ажойиб натижалар ва чиройли ўйинлар кўрсатамиз.


- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?


- Улар ҳақида бош мураббийимизга савол берсангиз яхши бўларди. Чунки, қайси футболчи қандай ҳолатда эканлиги уларга кўпроқ билинади. Биз эса майдонда улар билан бирга шуғулланаётганимиз учун аниқ бир нима дея олмайман. Шуниси аниқки, бу йигитлар профессионал, яхши футболчилар шунинг учун ҳам улар «Навбаҳор»га таклиф этилишди.

- Канчельскис маҳаллий мутахассислардан нимаси биландир устунми?


- Европада тажриба орттирган мураббий. Шунинг учун машғулотларида кўҳна қитъа нафаси сезилиб туради.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Албатта олтин медалларни. Бироқ бунинг учун кўпроқ меҳнат ва ҳаракат қилиш кераклигини яхши биламан

- Ўтган мавсумда жамоа сардори тез-тез ўзгариб турди. Бу нима билан боғлиқ?


- Айтишим мумкинки, биз учун битта инсон жамоа сардори бўлган. Бу ҳам бўлса Дилшод Жабборов. Жабборов кўп ўйинларда майдонга тушмаганлиги сабабли сардорлик боғичи турли футболчиларга топширилди.

- Сизни ҳам ўтган йили карточкалар билан жуда кўп бор «сийлашди». Бу ўйинларнинг шиддатли ўтганидан далолатми?


- Ҳимоячининг вазифаси рақиб ҳужумини қайтариш. Шундай экан жамоамиз яхши натижа қайд этиши учун ҳар қанақасига бўлса ҳам ҳаракат қилиш керак.



- Мувафаққиятларингизга соя соладиган ҳодисалар ҳам бўлганми?


- Йўқ бўлмаган. Ота-онамни дуолари мени доимо барча нарсада яхши натижаларга эришишимга сабабчи бўлган. Айнан уларнинг дуолари сабабли ҳам мана шу даражага эришдим деб ўйлайман. Отам вафот этдилар энди уларнинг хотиралари учун янада ёрқинроқ ўйнашга интиламан.
Оилавий сурат. Жаҳонгир Меҳмонов марҳум отаси билан.

- Бизнингча «Навбаҳор»нинг ҳимоя чизиғи кўнгилдагидек кўринишга келди. Яна қайси чизиқларга кучли ижрочиларни жалб этиш керак? Шу борада шахсий фикрингизни билдира оласизми?


- Мураббийлар ҳар бир чизиқ учун кучли ижрочиларни жалб этшяпти. Менимча ҳаммаси яхши.

- «Навбаҳор» маълум омиллар эвазига ОЧЛга йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Жорий йилдан кубок беллашувлари учун ҳам жиддий эътибор қаратиш кераклиги гапириляптими?


- Албатта, бундан буён ҳар бир ўйин, ҳар бир натижа учун фақат ва фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз.

Хуршид Юсупов суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика