RU

Последние новости

15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  1 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   3 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Асосий эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз " Новости

Жаҳонгир Жиямуродов: "Асосий эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз "

Про лиганинг навбатдаги турида "Зомин" ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилди.

Кескин курашларга бой ўтган учрашувда "Зомин" кутилмаганда "Шўртан"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин осон ўтмаслигини билгандик. Рақибимиз яхши шаклланган, Суперлига ҳавосидан нафас олган жамоалардан бири эди. "Шўртан" жамоасидан етишиб чиқаётган ёш футболчиларнинг келажаги бор дея оламан. Шуларни ҳисобга олиб шогирдларимга керакли кўрсатмаларни бердим. Улар буни эплай олишди. Қўлларидан келганча ғалаба учун ҳаракат қилишди. Тўғрисини айтаман иккинчи бўлимда ўзимда ҳам ҳаяжон бўлди. Чунки, рақиб ўнта футболчи билан ҳаракат қилган бўлсада, ҳавфли ҳужумлар уюштирди. 

Машғулотларда барча жиҳатлар устида ишладик. Лекин, кўпроқ комбинацион ҳужумларни ташкил қилиш борасида иш олиб бордик. Ярим ҳимоячиларга рақиб дарвозабонини таҳликада ушлаб туриш учун кўпроқ узоқдан зарабалар бериш кераклигини айтдим. 

Жамоада молиявий ҳолат жуда ҳам зўр дея олмайман. Бироқ, ёмон ҳам эмас. Тўғриси, бизда бу қадар катта маблағ йўқ. Раҳбарларимиз доим ҳаракатда. Стадион қуриб битказилди. Яқин орада базамиз ҳам фойдаланишга топширилади. Ҳозирда бор эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз",- дейди Жаҳонгир Жиямуродов. 



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика