RU

Последние новости

00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  40 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  4 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат Новости

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат

Кеча "Пахтакор"нинг Чемпионлар лигасида "Истиқлол" устидан қозонган ғалабасига бағишланган мақолани эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Ўша мақолада алоҳида эътироф этганимиз соядаги қаҳрамон Анзур Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон

Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Ортда қолган ўйинлар ҳақида фикрларингиз? Ниманинг эвазига жамоа шу ергача етиб кела олди?

- "Ал Ҳилол" билан ўйинларни қайд этиб ўтиш керак. Улар амалдаги чемпион ва жуда кучли рақиб эди, ўз навбатида улар биздан бундай ўйин кутмаганликлари аниқ. Жамоамизда кўпчилик коронавирус билан касалланиб тузалиб чиққанди. Айнан ўша касалланишлардан кейин йиғинлар ўтказилди, ўйинлар ўтказдик. Шота ҳам бизни қўллаб-қувватлади, айнан Чемпионлар лигаси деб шунча ҳаракат қилдик, тайёрландик деб яхши мотивация бера олди. "Ҳилол" билан биринчи учрашувда жуда яхши ўйнадик, иккинчисида ҳам ёмон ҳаракат қилдик деёлмайман. Чемпионлар лигаси ҳавосига тушиб олгандик. Йигитларда иштиёқ жуда кучли, ҳаммамиз бир-биримизга ишониб шу ергача етиб келдик. Ҳаммамиз бир оиладек бўлиб қолганмиз, йигитлар исталган жамоа билан ўз ўйинимизни кўрсатишимиз мумкинлигини тушунишди.


- "Ал Ҳилол" билан иккита ўйин ўтказдинглар ва кейинчалик бу ўйинлар бекор қилинди. Ҳавога учган ўша ўйинларда йўқотилган куч ҳозир таъсир қилмаяптими?

- Тўғри, "Ал Ҳилол" билан ўйинларда кўп куч сарфладик. Лекин, бундай жамоалар билан ўйнаш доимо яхши. Футболчиларни тажрибаси ошади ва ишонч ортади. Айнан шу иккита ўйинда биз ритмга тушиб формага кириб олдик. Гарчи натижаси бекор қилинган бўлсада, бу ўйинлар бизга жуда катта фойда бўлди деб ўйлайман.


- "Истиқлол" жуда агрессив ўйнади, шунга қарамай "Пахтакор" ўз ўйинини кўрсата олди.

- "Истиқлол" ўйинчилари майдонга тушиб келганларидан кейин баланд овозда бақир-чақир қилиб, бир-бирларини қандайдир қўзғатишга ҳаракат қилишди. Балки, шу орқали бизни руҳан синдирмоқчи ҳам бўлишгандир. Мураббийларимиз бизга ўз чизиғиларни ушланглар, ўз ўйинингизни ўйнанглар, энг муҳими бир-бирингизга ишонинг. Сизлар кучлисиз, майдонда бир-бирингизга гапиринг, ёрдам беринг деб айтишди. Яна майдонда турли провакацияларга учиб улар билан тортишманг, шунчаки ўз ўйинингизни кўрсатинглар деб майдонга чиқаришди мураббийлар.


- Сиз шу куни Доҳадаги энг яхши ўйинингизни ўтказдингиз. Жуда кўп вазиятларда тўпни айнан сиз қайтариб турдингиз. Ҳар иккала голда ҳам ҳужум айнан сиздан бошланди. Бундай ажойиб ўйинингизга нима сабаб бўлди?

- Ўша куни фақат мен эмас, ҳамма ўзини кўрсатди. Голларда ҳужумни бошлаганимга келсак, шунақа тўғри келди, айнан мен ҳужум бошлаганимда якун самарали бўлди. Баъзида бошқа шерикларим бошлаб берган ҳужум голга айланади. Жамоадошларим жуда яхши очилишади ва доим тўпни сўрашади. Одил, Сардор, Драган доим яхши очилади. Бир-биримизни кучли томонларимизни яхши биламиз. Драган тўпни ўзида яхши ушлаб қола олади, Одил ва Сардор яхши очилади. Ҳамма бир-бирига вазият яратиб беряпти, ҳамма бўш худудга чиқиб тўп сўраяпти. Шундай вазиятлар бўлади-ки, ўйинчилар тўпдан беркинади, очилиб тўп сўрамайди. Бизда эса бундай эмас. Аксинча, йигитлар ҳамиша бир-бирига вариантлар қилиб беришади. Голларимизда ҳужумни мен бошлаб берганим бу бир оиладек бўлиб қолган жамоамизнинг меҳнати самараси.


- Чорак финалда яна Эрон клуби билан тўқнаш келасиз. "Персеполис" ҳақида нима дея оласиз?

- "Персеполис" жисмонан яхши ва иккинчи қаватда жуда кучли жамоа. Охирги иккита ўйинда бешта голдан тўрттасини бош билан киритишган. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик.

Ҳозир энг яхши 4 клуб қолган ва бундай ҳолатда рақиб танланмайди, майдонга тушиб ғалаба қозониш шарт бўлади. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади ва бунда исталган нарса рўй бериши мумкин. "Ал Садд" ҳам кучли жамоа эди, лекин эртанги рақибларимиз уларни мағлуб этишди.





Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика