RU

Последние новости

17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  2 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  1 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  5 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  3 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  13 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0 14:45Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди  5 14:07Ўзбекистон - КХДР: Терма жамоамиз таркибида йўқотиш бор  21 13:04Расман: "Ливерпуль" "Челси" футболчисини сотиб олди  6 12:18Даниэль Карвахаль: "Ҳимоячи ва дарвозабонлар "Олтин тўп"ни ютиши жуда қийин. Номзодлар қаторига кирганимдан хурсандман"  7 11:45Неймар: "У камида дунёнинг энг яхши футболчилари ТОП-5га киради"  9 10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  5 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  1

Исломбек Исмоилов: "Рақибнинг тезкор голидан сўнг ҳам услубимизни ўзгартирмадик" Новости

Исломбек Исмоилов: "Рақибнинг тезкор голидан сўнг ҳам услубимизни ўзгартирмадик"

ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов сайтимизга интервью берди.

- Ислом ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Аввало биринчи навбатда узоқ бўлишига қарамасдан Самарқандга келиб бизни стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга, шунингдек телевидение орқали ўйинни кўриб бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдирган холда ғалаба билан табриклайман. Бугунга қадар жамоамиз юқори тўртлик клубларига қарши кечган баҳсларда ғалаба қозонолмай келаётганди, кўпроқ дуранг натижа қайд этаётгандик. Гувоҳи бўлганинглардек, бугун юқори тўртлик вакили "Динамо" клубини сафарда мағлуб эта олдик. Ғалаба ҳар доим ёқимли бўлган. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, футболчиларимиз биз майдонда қўллашни истаган услубларни тушуниб етишмоқда. Тезкор гол ўйин холатига таъсир кўрсатди албатта. Лекин йигитлар ирода кўрсатган холда учрашувда ғалабани биз томонга оғдира олишди. Бугун эътибор қаратган бўлсангизлар, биз ҳимояни юқорида қўйишга ҳаракат қилдик, прессинг қўлладик, кўпроқ урғуни ҳужумга қаратдик. Сафарда ўйнашимизга қарамасдан бугун икки ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйин борасида жамоам кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Тўғри, камчиликларимиз йўқ эмас, бу борада мунтазам ишламоқдамиз.

Прессинг услубида ўйнаш осон эмас, йигитлар бугун жуда кўп тер тўкишди. Иккинчи бўлимни ҳам ёмон ўтказмадик, дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этдик. Футболчиларимизда олдинги тур учрашувларида сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли руҳий босим бор эди. Иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бу балки кимгадир вақт чўзишга ўхшаб кўринган бўлиши мумкин. Танаффусда йигитларга ҳужумкор ўйин намойиш этишга кўрсатма бергандим. Барибир амалдаги ишни майдонда футболчилар бажаради. Юқорида айтганимдек, йигитлардаги руҳий холат ўйиннинг сўнги дақиқаларида ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолишимизга сабаб бўлди. Биз ҳеч қачон футболчиларга вақт чўзиш борасида кўрсатмалар бермаганмиз. Ўйиннинг соф вақтини кўпайтиришга, мухлислар футболдан баҳра олишларини истаймиз. Услубимиз ҳам, фалсафамиз ҳам, умумий айтганда ғояларимиз ҳам ҳужумкор футболга қаратилган.

- Учрашувдан олдин жамоангиз таркибида йўқотишлар бор эди. Жавоҳир Соҳибов, Достонбек Мелиқўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Аслиддин Тоштемиров. Ушбу футболчилар ўрнини қандай тўлдирдинглар?


- Тўғри таъкидладингиз, ўйиндан олдин таркибимизда жуда жиддий йўқотишлар бор эди. Асосий таркиб футболчиларидан Жавоҳир Соҳибов, Достонбек Мелиқўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Аслиддин Тоштемировлар биз учун жуда муҳим бўлган футболчилар эди. Лекин таркибимизда ҳар бир чизиқда рақобат шаклланган. Биз бир футболчига жамоанинг ўйини боғланиб қолмаслигини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Футболда жароҳатлар, карточкалар ёки бошқа сабаблар билан бирон футболчи майдонга туша олмай қолса, унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи ҳамиша топилиши керак. Бугунги баҳс учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар бугун намойиш этган ўйинлари билан қай даражада яхлит жамоа сифатида шаклланганимизни кўрсатиб бера олишди.

- Бу саволни сизга аввал ҳам беришган. Лекин ўйинлар борасида сизда бу борадаги фикр мустаҳкамланганлиги аниқ. Мурод Исмоиловнинг "Турон"да фаолият олиб бориши сизга қандай ёрдам бермоқда?

- Тўғри, бу борада аввал ҳам айтиб ўтгандим, Мурод Исмоилов жамоамизда таҳлилчи мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. Биз у кишининг улкан тажрибаларидан фойдаланяпмиз, тегишли маслаҳатларига амал қилиб келаяпмиз. Жамоа учун фойдали инсон, тажриба жиҳатидан кўпни кўрган. Қийин вазиятларда бизга ўз маслаҳатларини бериб келмоқдалар.

- Истеъдодли ёш посбон Амал Шавкетов 2-3 ўйиндан буён ўйин қайдномасига киритилмаётганини сабаби нима?

- Амал Шавкетов елка қисмидан жароҳат олган. Умид қиламизки, тез орада ёш посбонимиз сафимизга қўшилади.

- "Динамо"га қарши ишлаб чиқилган ўйин режасига рақибнинг пенальтидан урган тезкор голи қандай таъсир қилди? Сизда бу борада В режа ҳам бор эдими?

- Биз ҳамма ўйинларга бир хил даража тайёргарлик кўрамиз, бугунга қадар ҳеч бир жамоа учун алоҳида услуб билан тайёрланаётганимиз йўқ. Биздаги фалсафа ва қарашлар фақат ва фақат ҳужумкор ўйин услубига қаратилган. Ўйиндан олдин футболчиларга тушунтирганмиз, ПРО-Лигада ғолиб чиқмоқчи бўлсак, юқори тўртлик жамоаларини ҳам мағлуб этишимиз керак. Ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик. Гарчи пенальтидан тезкор гол ўтказиб юборганимизга қарамасдан ўз ўйин услубимизни ўзгартирмадик. Тинимсиз прессингни амалга оширдик. Биласиз, рақибнинг прессингига қарши ҳар қандай жамоа қийналади, эркин ҳаракат қилиш имконияти жуда пасайиб кетади.

- Олдинда жамоани "Шўртан"га қарши ўйин кутиб турибди. "Турон" ПРО-Лига баҳсларида ҳали "Шўртан"ни мағлуб этолмади. Бўлажак учрашув ҳақида нималарни айта оласиз?

- "Шўртан"га қарши ҳам доимгидек тайёргарлик олиб борамиз. Тўғри, ПРО-Лигада ҳали "Шўртан"ни мағлуб эта олмадик. Шунинг учун навбатдаги сафар учрашувида бу жамоани мағлуб этган холда жамоамиз мухлисларини хурсанд қилмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика