"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи
26 сен 2025 18:23
Новости
"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи
Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Номзодлар орасида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирасси ҳам бор.
Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.
Каталония клуби гвинеялик форвардни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва трансфер учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр.
Қайд этилишича, клублар ўртасида 2017 йилда йирик трансфер амалга оширилган. Ўшанда "Барселона" дортмундликлардан 2025 йилги "Олтин тўп" эгаси Усмон Дембелени 148 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Гираси "Боруссия"га ўтган йили "Штутгарт"дан тахминан 18 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. У 2024/25 йилги мавсум "Боруссия" сафида 50 ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 9 та голли пас узатган эди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии