RU

Последние новости

00:01Миллатлар лигаси. Испания - Франция 0:0 (онлайн ҳисоб)  14 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  12 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  3 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  35 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  608 22:09ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум қилинди  5 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  4 21:14Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"  2 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия курашишда давом этади, Хитой учун барчаси тугади  2 20:15Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  15 19:05Ламин Ямаль яна бир соврин ютди  1 18:33Фабрицио Романо: "Сити" "Вулверхэмптон" ҳимоячисини 40 миллион еврога сотиб олмоқда  4 18:19ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Японияни мағлуб этди  10 16:21Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади  2 16:10Игорь Сергеев: "Фақатгина ўзимизга керакли натижани қайд этиш ҳақида ўйлаяпман"  24

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз" Новости

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз"

ПРО-Лига 4-туридан ўрин олган “Турон" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан сўнг клубимиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам кутилганидек шиддатли ўзига хос муросасиз руҳда кечди. Ўйиндан келиб чиқиб ўзгаришлар қилдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат ! Биринчи ўрин футболчиларга, жамоамизга руҳий далда беради деб ўйлайман. Бу шу вақтгача қилган меҳнатларимизнинг самараси ҳисобланади. Бундан кейин ҳам бўшашмасдан ишласак, мавсум охирида кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Футбол шунақа нарсаки, машғулотда бошқа бир вазият устида ишлайсиз, ўйинда эса бошқа вазият бўлади. Голдан кейин ҳотиржамликка берилиш руҳий ҳолат билан боғлиқ. Нафақат ўйин давомида балки, машғулотларда ҳам футболчиларга тушунча берамиз. Ҳар доим диққат эътиборни йўқотмаслик керак, 90 минут курашиш лозим. Биз футболчиларга ўргатаётган услуб ва тактика ҳужумкор футболга асосланган.

Янги келган футболчилар ўйиндан ўйинга мослашиб боришади. Улар келганига 2 ой бўлди. Жамоадаги аксарият футболчилар 8-9 ойдан бери бирга ўйнайди. Футболчиларни бир жамоага мослашиб кетишига маълум вақт керак бўлади. Отабек Ҳайдаров ва Шукурали Пўлатов улкан тажрибага эга футболчилар ҳисобланади. Шунга қарамай улар бугун ишончли ўйин кўрсатди. Масалан, жамоамизнинг биринчи голи айнан Отабек Ҳайдаровнинг узатмасидан сўнг киритилди.

Ғалабадан сўнг ҳам танқидий савол берилаяпти? Қачон шундай бўлди? Матбуот анжуманида ўйин таҳлили бўлади. Журналистлар томонидан берилаётган саволларни танқидий руҳда бўлди деб ҳисобламайман. Аслида танқид бўлгани яхши, балки ўйинни бошқа ракурсдан кўрган журналистлар камчиликларимизни айтишса, биз навбатдаги ўйинларда бу каби холатларни кўриб чиқамиз",- дейди Исломбек Исмоилов.
 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика