Исландия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Осиё клуби билан шартнома имзолади
18 окт 2019 10:54
Новости
Исландия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Осиё клуби билан шартнома имзолади
Қатарнинг "Ал Араби" клуби ўз таркибини исландиялик ярим ҳимоячи Биркир Бьярнасон билан кучайтириб олди.
Бу ҳақда Доҳа клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Битим кейинги йил январь ойи сўнггига қадар имзоланди. Бьярнасон янги жамоасида 67-рақам остида тўп тепади.
31 ёшли марказия ярим ҳимоячи августда "Астон Вилла" билан тузган шартномасини бекор қилган эди.
Футболчи Чемпионшипда 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.
Бьярнасон Исландия терма жамоаси сафида 82та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Араби" бош мураббийлигида ўтган йил декабрь ойидан буён Исландия терма жамоаси собиқ устози Хеймир Хадльнримссон фаолият олиб бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии