Иқтидорлар «инкубатори»нинг етти жавоҳири
28 авг 2016 11:26
Новости
Иқтидорлар «инкубатори»нинг етти жавоҳири
Мухлисларни жалб этиш борасида Франция чемпионати Европанинг етакчи биринчиликлари билан баҳслаша олмайди. Лекин уларни иқтидорли ёшлар билан таъминлаш бўйича яққол фаворит бўлиб олди.
«Ёш футболчиларни тарбиялаш борасида француз футболига тенг келадигани йўқ. Ҳар йили ҳеч бўлмаганда 15 нафар 25 ёшгача бўлган ўйинчилар дунёнинг топ-клубларига йўл олмоқдалар», - деганди Марсело Бьелса ўтган йили. Самуэль Умтитининг «Барселона»га, Миши Батшуайининг «Челси»га йўл олгани таниқли мутахассиснинг ҳақлигини исботлайди. Қуйида зикр этилажак қаҳрамонларимизнинг ҳам яқин йиллар ичида «учирма» бўлишларига шубҳа йўқ. Боз устига, ҳозирда футбол оламига яхши таниш бўлган Александр Лаказетт ва Нобиль Фекира каби иқтидор соҳибларини рўйхатдан четда қолдирдик.
Софьян Буфаль, «Лилль»
Ёши: 22
Фуқаролиги: Марокаш
Ихтисоси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Рақибларни алдаб ўтиш борасида биринчи дивизионнинг ўтган мавсумида фақат бир футболчи - Хатем Бен-Арфа Буфалдан яхшироқ натижа қайд этган ва нақ 18 клубдан таклиф олганди. Софьянни ҳозирча қуршаб олганлари йўқ - «Лилль» таркибида у бор-йўғи 1,5 йил тўп сурди. Ундан аввал эса ҳали элитага чиқиб улгурмаган «Анже» сафида ўйнаганди. Ўтган мавсумда «шимоллик кўппаклар» ўта содда схема остида ўйнадилар - «Тўпни Буфалга етказиб бер, у ёғини ярим ҳимоячи ҳал қилади». Мавсум давомида 127та муваффақиятли узатмани амалга оширган футболчи бундай чаққонликни болалигидан машқ қиларди. Алдаб ўтиш техникасини аввалига Розари кварталида, кейинчалик Анже ва мини-футбол майдонларида ўрганди. Ўша пайтлари фақат юксак техника эвазига мураббий ишончини оқлай оларди. Боиси, 17 ёшли футболчининг бўйи бор-йўғи 145 см. эди. «Лилл»га ўтганидан кейингина 30 см.га ўсиб, жамоадан четлатиш масаласини кун тартибидан олиб ташлади. Аслида, «Анже» ҳам ундан воз кечишга уриниб кўрган, лекин бош мураббий Стефан Мулен бунга йўл қўймаганди. Оғирлик марказининг нисбатан пастда жойлашгани ҳамда вазни енгиллиги Софьянга дриблингни жимгина (майдонда ҳеч ким билан гаплашмайди) ва чаққонлик билан амалга ошириш имкониятини беради. Марокаш терма жамоасининг аъзоси фақат шу хислати билангина машҳур эмас, рақиб дарвозасини ўққа тутишда ҳам, жамоавий прессингда ҳам ўта фаол, иккала оёғидан тенг фойдалана олади. «Лилл»нинг етакчи ҳужумчиси ижодий юксалишда давом этса, кейинги мавсумни АПЛда бошлаши аниқ. Чунки у аллақачон мутахассислар эътиборига тушган.
Венсан Козьелло, «Ницца»
Ёши: 20
Фуқаролиги: Франция
Ихтисоси: таянч ярим ҳимоячи
Кўримсиз гавдали, озғин ва енгил бу йигитчани кўчада кўрган киши унинг Франция чемпионатида майдон марказини гуллатаётганига умуман ишонмайди. Аммо Венсан «Ницца»да шунчалик яхши ўйнайдики, Хатем Бен-Арфа Парижга ўтиб кетганидан кейин жамоанинг асосий юлдузи бўлиши аниқ. Боз устига, у шунчалик ҳазилкашки, яқинда Canal} телешоусида ҳаммани ўзига қаратди. Умуман, уятчанликдан анча йироқ бўлган футболчи ўз вақтида Зиданнинг биринчи устози бўлмиш Давид Беттони билан мулоқотда бўлган, устознинг битта ўгитини шиор қилиб олганди: «Сенга марафончи ёки 100 метрли пойгада спринтер бўлишнинг кераги йўқ. Аввало, тўп билан муомала қилишни ўрган!». Нозик малласоч айнан шу юмуш билан банд - тўқнашувларда рақибидан устунлик қилолмасада, вазиятни олдиндан ҳис этиш эвазига тўпни илиб кетади. Рақиби 10 метрга узоқлашиб кетганда ҳам Козьелло уни қандай тўхтатиш мумкинлигини аниқ билади. Яъни, бошқалардан кўра олдинроқ фикрлайди. Бежизга у мактабни имтиёзли диплом билан битирмаган. Ўтган мавсумда Венсан «Ницца»нинг 4-4-2 схемасида «ромб»нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси вазифасини аъло даражада уддалаганди. Борди-ю, жамоа қисқа узатмалар услубини қўлласа, Козьелло ўз ишини қойиллатади. Англия нашрларидан бири уни «франциялик Хави» номига шунчаки лойиқ кўрган эмас. Венсан ностандарт ечимлари билан юқори савияли футболчиларни ҳам лол қолдиради.
Тома Лемар, «Монако»
Ёши: 20
Фуқаролиги: Франция | Гваделупа
Ихтисоси: чап, ўнг қанот вингери, ҳужумкор ярим ҳимоячи
«Унинг чап оёғи ҳайратга солади - худди қўл каби ишлаб, тўпни қайси нуқтага йўллаш талаб этилса, аниқ бажаради!», - «Канн» аъзоси Оловиддин Яҳё собиқ жамоадошига шундай баҳо берганди. Ҳа, Тома шу йилнинг мартида «Канн» майдонига меҳмон сифатида ташриф буюрган, 5-дақиқадаёқ собиқ жамоасининг дарвозасини забт этганди. Гваделупалик футболчи 15 ёшида клуб академиясига келган, кейин икки мавсумда 36 марта майдонга тушганди. Шу тариқа ёзда «Монако» аъзосига айланганди. Бироқ Леонарду Жардим чапақай ярим ҳимоячини ҳужумкор учликка киритишни истамади. Уни Стефан ал Шаарави ўринбосари сифатида олишганди. Фақат «фиръавн» «Рома»га ўтиб кетгач, Лемар маҳоратини тўла намойиш эта бошлади. «Монако»нинг, жумладан, Томанинг сермазмун ўйинларидан кейин шу йилнинг март ойида «Бавария» бу футболчига қизиқиш билдирди.
Альбан Ляфон, «Тулуза»
Ёши: 17
Фуқаролиги: Франция| Буркина-Фасо
Ихтисоси: дарвозабон
Ёш футболчи «Тулуза» дарвозасида 16 ёшда пайдо бўлиб, касбдоши Микаэль Ландронинг рекорди (1-дивизион тарихидаги энг ёш дарвозабон)ни янгилади. «Ницца» билан бўлган беллашувда дарвоза дахлсизлигини таъминлагач, мунтазам равишда майдонга туша бошлади. «Тулуза»нинг элитада жон сақлаб қолишида Ляфоннинг 19та «сэйв»лари муҳим роль ўйнади.
Французлар Альбанни «ўзимизнинг Доннарумма» дея эътироф этишмоқда. Янги мавсум 17 ёшли посбоннинг келажагига ойдинлик киритиши кутилмоқда. Юксак савиядаги фаолият Ляфонни топ-клубларга яқинлаштириши аниқ.
Малком, «Бордо»
Ёши: 19
Фуқаролиги: Бразилия
Ихтисоси: чап қанот вингери
Жанубий Америка вакили «Бордо»да ярим йил тўп сурди. Қолаверса, асосан захирадан майдонга тушди. Бир марта жарима зарбасини амалга оширишни илтимос қилиб, тўпни Диего Роланнинг бошига аниқ етказиб берди. Ҳозирча ҳисобида 1та гол ва 2та самарали узатма бор. Бу ёғига Малкомнинг «очилиши» осон бўлади - жамоани аввалроқ «Генгам»да муваффақиятли ишлаган Жасмин Гурвеннис қабул қилиб олди. Бразилиялик вингернинг маҳорати эса талаб даражасида. Ўтган мавсум Бразилия чемпионатидаги рақиблари ҳар учрашувда ўртача 2,2 мартадан қоидабузарлик эвазига Малкомни тўхтатиб қолишганди. Чунки бу футболчи кучли зарба ва ажойиб дриблинг соҳиби.
Эмануэль Маммана, «Лион»
Ёши: 21
Фуқаролиги: Аргентина
Ихтисоси: марказий ҳимоячи
Маммаманинг хариди билан «Лион» яна Бернар Лякомб даврига қайтгандек. Ўшанда «тўқувчилар» ўта қиммат бўлмаганлиги учун соф ҳужумчиларни харид қилишдан воз кечишган, асосан футболи ривожланмаган мамлакат вакилларини олишган, ўз футболчиларини эса харидор таклиф қилган маблағдан арзонроқ баҳога лойиқ эканига амин бўлишганидагина сотиб юборишарди. Бироқ Эмануэлнинг йўриғи бошқа, уни ҳозирнинг ўзида ёш келажак футболчиси сифатида таърифлашмоқда. Биз ҳам бу фикрга қўшиламиз. Ҳа, Эмануэл ўта иродали футболчи. 6 ёшида онасидан, 14 ёшида эса отасидан жудо бўлган. Ана шу мусибатлар ҳам уни танлаган йўлидан қайтара олмайди. «Ривер Плейт» ёш футболчининг иккинчи уйи бўлди. Таажжубки унинг маҳоратига жонажон клуби эмас, миллий терма аввалроқ ишонч билдирди. Маммана 19 ёшида Аргентина терма жамоаси таркибида дебютини нишонлаганидан кейин «Ривер» сафида майдонга тушди. Ҳозирда уни Хавьер Маскеранога қиёслашмоқда. Қизиғи, Хавьер ҳам аввал таянч ярим ҳимоячиси позициясида ўйнаб, кейин мудофаа марказига ўтказилганди.
Жор-Кевин Нкуду, «Марсель»
Ёши: 21
Фуқаролиги: Франция
Ихтисоси: чап, ўнг қанот вингери
Бу футболчининг қанотлардан уюштирадиган шиддатли ҳужумлари кулишни унутиб юборган «ОМ» мухлисларини жилмайишга мажбур этади. Жамоа уни ўтган йили «Нант»дан Дмитрии Пайенинг ўрнини тўлдириш мақсадида харид қилганди. Мазкур топшириқни Нкуду тўлиқ адо этмаган бўлсада, ишончли тўп сурди. У ҳам худди Буфаль каби 15 ёшида «ПСЖ» томонидан «брак»ка чиқарилган. Лекин ўша пайтда анча нимжон бўлган футболчи мустақил шуғулланиш натижасида «Булон»дан таклиф олди. Кейинчалик «Марсель» эътиборини қозонди. Ҳозирда «Тоттенхэм» нишонида. Даниэль Леванинг зиқналиги боис, Лондондан таклиф келганича йўқ. Бу ёғини вақт кўрсатади...
Содиқ СОБИР тайёрлади

Комментарии