Иордания билан Осиё кубоги финалига чиққан мураббий жамоани тарк этди
20 фев 2024 21:26
Новости
Иордания билан Осиё кубоги финалига чиққан мураббий жамоани тарк этди
Иордания термаси бош мураббийи Ҳусайн Аммута оилавий сабабларга кўра жамоадан кетишини маълум қилди.
Ҳозирча 54 ёшли мутахассиснинг бошқа жамоалардан таклиф олган-олмагани номаълум. Аммута Марокаш телевидениесига берган интервьюсида Иордания билан шартномаси ҳозирча амалда эканлиги, бироқ у қарор қабул қилиш қийин бўлмасин, оиласи билан бирга бўлишни истаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик мутахассис қўл остида Иордания ўз тарихида илк маротаба Осиё кубоги финалига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда Қатарга имкониятни бой бериб қўйди.
Рауль ва Хавига устозлик қилган дунёнинг энг бахтли мураббийи тўғрисида қизиқарли маълумотлар
Аввалроқ Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ишдан кетгани ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии