RU

Последние новости

21:49Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйин олдидан ўтказган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:17Алишер Узоқов ЗўрТВ телеканалида "Евро"ни шарҳлаб боради  16 20:47Аббосбек Файзуллаев Туркманистонга қарши ўйин ва ЦСКАдаги ўзгариш ҳақида гапирди  4 20:21Туркия терма жамоаси аъзоси "Ал Шабаб"га ўтиши мумкин  0 20:00"Тоттенхэм"ни 4 нафар футболчи тарк этди  0 19:43Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказди. Аббос Файзуллаев интервью берди  0 19:15АПЛда VAR бекор қилинмайди  1 18:56Ўзбекистон олимпия терма жамоаси посбони йиғинга жароҳат билан келган. Унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилди  4 18:39Александр Крестинин "Локомотив"га тайинлангани ҳақида фикр билдирди  3 18:17Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Россия клубига ўтмоқда  2 17:50"Астон Вилла" "Челси" хавбеки трансфери устида ишламоқда  1 17:26Зайнутдинов РПЛга қайтмоқда  7 17:00"Насаф" – "Локомотив" беллашувида ҳакамлар 2 та кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйишди. Суперлига 10-туридаги ҳакамлик таҳлили  5 16:35Расмий хабар: "Локомотив" Александр Крестинин билан келишувга эришди   8 16:13Сане Компани ҳақида: "Сити"да бирга ўйнаганимизда бир кун сенинг мураббийинг бўламан деганди. Афсуски, бу рўй берди"  1

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган" Новости

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"

Кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Голларга бой ўтган учрашувда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди. Якунда эса "Сўғдиёна" юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Станислав Андреевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Пахтакор

Кими Мерк - 13', Кими Мерк - 75'

Кубок Узбекистана. Тур 3

26/04/2024, 16:30

3
:
2
Завершен

Согдиана

Самандар Мавлонкулов - 6', Шохрух Абдурахмонов - 12', Станислав Андреев - 15'

45'
90'
13'  Кими Мерк
42'  Сардор Собирходжаев
75'  Кими Мерк
6'  Самандар Мавлонкулов
12'  Шохрух Абдурахмонов
15'  Станислав Андреев

- Станислав "Пахтакор" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрларингиз. Суперлига ва кубокда кетма-кет икки бор бу иш уддасидан чиқилди...

- Учрашувнинг катта қисмида кўпчиликни ташкил қилган бўлсакда ўзимизга-ўзимиз қийинчилик яратдик. "Пахтакор" қандай ҳолатда бўлмасин кучли ва халқ жамоаси ҳисобланади. Улар билан ўйинлар осон ўтмаган.  

- Гол урдингиз ва ассист қайд этдингиз. Голни нишонлаганингиз йўқ. Бу "Пахтакор"га кўрсатилган ҳурматми?

- "Пахтакор"да узоқ йиллар тўп тепганман. Бу ўйин, нима ҳам қила олардим. Ҳозир "Сўғдиёна" футболчисиман. 

- Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" ўйин сифати томонлама умуман ўзгарди. Танаффусдан кейин нима содир бўлди?

- Фикримча, руҳий томондан эрта хотиржамликка берилдик. Рақиб бундан фойдаланиб яна битта тўп киритди. Юқорида айтганимдек муаммони ўзимиз яратдик. 

- Сизнинг позициянгиз кўпроқ куч ва тезлик талаб қилади. 35 ёшда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Машғулотларни ҳар куни тўғри олиб борсангиз қийинчилик туғдирмайди. Машғулотда қийналсангиз ўйинда осон бўлади.  

- Жамоа гуруҳдан чиқди. "Сўғдиёна" қайси босқичгача боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубоги мавсумни соврин билан якунлаш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Қолаверса, кубок ғолиби ОЧЛга йўлланма олади. Раҳбарият олдимизга максимал вазифани қўйган. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" кубокни ютса, раҳбарият футболчиларга автомобиль совға қилар экан...

- Очиғи бу ҳақида сиздан эшитиб турибман. Менинг хабарим йўқ. Миш-мишлар доим бўлиб туради.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Комментарии

   
10 мая 22:37:59
Nuriddin Live
Катталар Пахтакорга пул тикишдан зерикишди.
ОЧЛда гажита бермади. Ундан индамай қўя қолишди. Яқинда стадионни бузиб, пулларини чиқариб олишади фаоллар
   
30 апр 10:18:14
Xurshid Aminov
Пахтакор хали кайтади
   
27 апр 13:36:19
Mamadiyorov Mahmud
Андреев иккинчи баҳорни ўтказмоқда, интилувчан, меҳнаткаш футболчи.
   
27 апр 11:32:45
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda uyat Paxtakorga
   
27 апр 11:32:24
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика