RU

Последние новости

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  12 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим" Новости

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидаги навбатдаги йиғинни бошлаб юборди.

Терма жамоамизнинг бугунги машғулотларида ҳужумчимиз Элдор Шомуродов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан бошлаб навбатдаги йиғинларга киришди. Олдиндаги учрашувлар ҳақидаги фикрингиз.....

- Йиғинни бошладик. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Кўпчилик футболчилар ўз клубларидаги мавсумни якунлаб олишди. Таътилга чиқишдан аввал сўнги иккита учрашувимиз бизни кутиб турибди. Муддатдан аввал кейинги босқичига чиқиб олганимизга қарамай, биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Икки учрашувда ижобий натижа қайд этиш учун боримизни берамиз.

- Европада футбол мавсуми якунланди. Элдор Шомуродов янги мавсумда қайси клубда тўп тепади?

- Шартномамга кўра "Рома" жамоасига қайтдим. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас ва кейинги режалар ҳақида ҳеч нима дея олмайман.

- Олимпиадага борасизми?

- Чақиришса, бораман (кулади).

- Демак, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш истагингиз бор...

- Клубимдан жавоб олишим керак. "Рома" розилиик бериши керак. Мен учун ватан шаънини ҳимоя қилиш ҳар доим шараф.

- Бўлажак рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз... Туркманистон терма жамоаси деярли икки ҳафтадан бери Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Эрон эса қандай жамоа эканлигини жуда яхши биламиз...

- Туркманистонга очко керак. Улар бор кучини ишга солади. Ўз ўйимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Эронга қарши ўзига ҳос дерби бўлади ва ушбу ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

- Эронга қарши кечган Тошкентдаги сўнги учрашувни жуда яхши эслаймиз. Қизиқарли кечган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша учрашувда мухлисларимиз стадионни тўлдиришган ва ўз уйимиздаги деворлар бизга яхшигина ёрдам берган эди. Теҳрондаги "Озодий" стадионининг босими бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- "Озодий" стадионида бир маротаба ўйнаганман, аммо ҳозирги кунда барчаси ўзгарган. Энг муҳими, ижобий натижа қайд этиш. Қолган факторларга эътибор бермаймиз.



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика