"Тоттенхэм"ни 4 нафар футболчи тарк этди
05 июн 2024 20:00
Новости
"Тоттенхэм"ни 4 нафар футболчи тарк этди
Яфет Танганга, Райан Сессеньон, Эрик Дайер ва Иван Перишич билан шартнома муддати тугайди.
Лондоннинг "Тоттенхэм" клубини 4 нафар футболчи тарк этди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабарларга кўра, ҳимоячилар Яфет Танганга ва Эрик Дайер, шунингдек, ярим ҳимоячилар Иван Перишич ва Райан Сессеньон билан шартнома якунланган ва улар эркин агент ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Эрик Дайер ва Иван Перишич жорий мавсумни ижара асосида Германиянинг "Бавария" ва Хорватиянинг "Хайдук" клубларида ўтказган. Яфет Танганга 2023/24 йилги мавсум "шпорлар" либосида 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган бўлса, Райан Сессеньон фақат 1 марта майдонда кўриниш берди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии