RU

Последние новости

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  0 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  1 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  13 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди Новости

Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Андижон" – "Пахтакор" - 1:3  
2 июнь 2024 йил. Андижон, "Бобур Арена". 19:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Умид Раҳимжонов.
VAR: Раҳимбек Каримов
AVAR: Максим Нечохин
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Муҳаммадали Усмонов 4, - 0:1 (Беҳрузбек Асқаров). Достонбек Ҳамдамов 30, - 0:2 (Драган Черан). Владимир Бубанья 54, - 1:2 (Бектемир Абдуманнонов). Драган Черан 88, - 1:3 (Достонбек Ҳамдамов).

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсанов (31.Демир Имери, 79), 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳом Абдиғаниев (9.Леван Арвеладзе, 79), 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов (66.Илҳомжон Алижонов, 79), 28.Ислом Маматказин, 51.Лука Згурский, 71.Бектемир Абдуманнонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 11.Суннатилла Абдуллажонов, 19.Суҳроб Бердиев, 21.Ильдар Маматказин, 77.Рустам Турдимуродов, 94.Армин Бошняк.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 80), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода (19.Суннатилла Поёнов, 90+3), 31.Муҳаммадали Усмонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 29.Муҳриддин Пазлидинов, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадрасул Абдумажидов 53.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+7. Ўйин тугади, "Андижон" - "Пахтакор" 1:3

90+3. Ўзгариш. "Пахтакор". Адҳамзода ўрнига Поёнов тушди

90+2. ЗАРБААА! Павел Павлюченко ҳозир "Пахтакор"ни муқаррар голдан қутқарди! 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

88. ГОЛ! Драган Черан! Ҳамдамов Бубаньядан тўпни олиб қўйди ва жарима майдони ичига кириб тўпни Черанга узатди, Драган бўш дарвозани ишғол қилди - 1:3

84. ЗАРБА! Бектемир Абдуманноновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Павлюченко ўз ўрнида

80. Ўзгариш. "Пахтакор". Ортиқбоев ўрнига Саиднуруллаев тушди 

79. Ўзгаришлар. "Андижон". Абдиғаниев, Соҳибжонов ва Эсанов ўрнига Имери, Алижонов ва Арвеладзе тушди

77. "Андижон"да жарима тўпи, Бектемир Абдуманноновнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

76. ЗАРБА! Адҳамзоданинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

63. Йўқ, ВАР бу вазиятдан олдин ўйиндан ташқари ҳолат борлигини қайд этди ва пенальти бекор қилинди 

61. Пенальти! Бош ҳакам "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилади, Азмиддинов Абдуманноновни йиқитди,

57. Ҳисоб қисқаргач, "Андижон" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда

54. ГОЛ! Владимир Бубанья. Бектемир Абдуманнонов жаримадан узатган тўпини Бубанья боши билан дарвозага йўллади - 1:2. 

53. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Муҳаммадрасул Абдумажидов

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Андижон". Згурский ўрнига Турдимуродов тушди


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:2

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. Зарба! Абдуғаниевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

33. ЗАРБА! Умар Адҳамзоданинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

30. ГОЛ! Достонбек Ҳамдамов. Драган Чераннинг тўп узатишидан кейин Ҳамдамов бирга бир вазиятда гол урди - 0:2. 

28. УХХХ! "Андижон"дан хавфли ҳужум, Бектемир Абдуманноновнинг рейди ноаниқ зарба билан тугади! 

24. ЗАРБА! Абдуғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин, Павлюченко тўпни ушлаб олди

13. УХХХ! Яна чап қанотдан Асқаров олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, Чераннинг зарбасидан кейин Литовка сейв қилди

9. ЗАРБА! Илҳом Абдуғаниевнинг зарбасидан кейин мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди.

4. ГОЛ! Муҳаммадали Усмонов ҳисобни очди. Чап қанотдан Беҳруз Асқаров узатган тўпни ўнг қанотдаги Усмонов дарвозага йўллади - 0:1

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика