Сане Компани ҳақида: "Сити"да бирга ўйнаганимизда бир кун сенинг мураббийинг бўламан деганди. Афсуски, бу рўй берди"
05 июн 2024 16:13
Новости
Сане Компани ҳақида: "Сити"да бирга ўйнаганимизда бир кун сенинг мураббийинг бўламан деганди. Афсуски, бу рўй берди"
Лерой Сане Венсан Компани "Бавария" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз у билан бирга "Сити"да ўйнаганимизда менга - "бир кун келиб сенинг мураббийинг бўламан", деб айтганди. Мен эса унга шундай жавоб бергандим: "Бундай бўлмайди!" Ҳозир эса бу рўй берди, афсуски (кулади). Йўқ, ҳазиллашдим. У бизнинг янги мураббийимиз бўлганидан мамнунман.
Венсан ўйинчи сифатида мутлақ етакчи эди. У олдинга интилишни хоҳлайдиган, тезлик ва ўйинни бошқаришни яхши кўрадиганлардан ҳисобланади. Ўйинчи сифатида у жамоадошларидан доим шу нарсаларни кутарди. Агар у шу нарсаларни "Бавария"га ҳам олиб кела билса, бу жуда ёқимли бўларди", - деди Мюнхен клуби вингери.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии