RU

Последние новости

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  122 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  134 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  81 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  14 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  4 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш" Новости

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш"

«Динамо» - «Норин» (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, бугун жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Айнан уларнинг ёрдами ҳам мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Бугун очилиш учрашуви эканлиги боис ҳаяжон сезилди. Ўйин борасида эса рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олдик. Жуда кўп хавфли вазиятлар ярата олган бўлсакда, самарадорлик борасида ҳали анча ишлашимиз керак эканлиги кўриниб турибди. «Динамо»да иш бошлаганимга бир ой вақт бўлди. Жамоа таркиби энди шаклланмоқда. Ушбу футболчилардан умидим катта. Умид қиламанки, жамоамиз билан асосий вазифа бўлмиш Олий Лигага чиқишни уддалаймиз» - дея гап бошлади «Динамо» бош мураббийи.

- Бугунги таркибдан асосий ҳужумчилардан бири Виктор Клишин ўрин олмаганлиги сабаби нимада?

- Ёзёвондаги 2-тур учрашувида Клишин жароҳат олганди. Тиббий текширувдан сўнг унга 10 кунга дам беришга қарор қилдик.

- Азамат Бобожонов ўйинни жуда барвақт якунлади. Унинг жароҳати қай даражада?

- Бобожонов ҳам оёғидан жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, эртага футболчининг ҳолати аниқланади.

- «Динамо»нинг ҳозирги таркиби билан жамоанинг Олий Лигага чиқа олишига қай даражада ишонасиз?

- Жамоамиз таркиби анча ёш ва тажрибали футболчилардан иборат. Бу таркибда катта салоҳият борлигини кубок учрашувлари ва йиғин давомида гувоҳ бўлдим. Ўйинимиз турдан-турга шаклланиб бораверади. Кўрамиз, балки иккинчи даврада таркибни янада кучайтирармиз. Ҳозирда эса бугунги таркиб билан ҳам Олий Лигага чиқиш учун курашамиз. Чунки мен ўз шогирдларимга ишонаман.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика