RU

Последние новости

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  5 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  21 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  34 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда жамоамиз аъзолари ва "Нефтчи" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Очколар жамғаришда давом этамиз. Албатта бугун қийин ўйин бўлди, ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Йигитлар ўйин давомида берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугунги ўйин билан биринчи босқич якунига етди. Эртага 2-босқичга қуръа ташланади. Шундан келиб дастлабки рақибларимизни билиб оламиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўз интервьюларидан бирида "Истиқлол" стадиони майсалари ва холатини салбий баҳолади. Бу ҳақида фикрингиз қандай? 

- "Истиқлол" стадионида уй ўйинларимизни, шунингдек машғулотларни ўтказаяпмиз. Стадион раҳбарияти ва ходимлари майдон майсаларини мукаммал холатга келтириш бўйича ишлашмоқда.

- Катта эҳтимол жамоангиз Суперлигага яқин турибди. Агар Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса "Истиқлол" стадиони майсалари юқори лига ўйинларига қадар шай холатга келадими?

- Албатта тайёр бўлади. Ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Майдон майсаси 7-8 аввал қўйилган экан. Ҳозир бу борада ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

- Мухлислардан келган саволлар. Достон Тошматов нега майдонга тушмаяпти? Шунингдек, "Нефтчи"нинг U-18 жамоасидан асосий таркибга мос футболчилар борми?

- Достон Тошматовнинг иқтидорига шубҳа йўқ. Лекин ҳозир бизда ҳужум чизиғида рақобат кучли. Достон бизга керак ва албатта кейинги ўйинларда майдонга туширамиз. 

"Нефтчи"нинг U-18 жамоаси ўзи иштирок этаётган чемпионатда бежизга биринчи ўринда кетаётганлари йўқ. Албатта ёшлар жамоамиз таркибида маҳоратли футболчилар бор. Биз уларни босқичма-босқич асосий таркибга жалб этиб борамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика