Икарди ва Перишич А Сериянинг 2та ўйинига дисквалификация қилинди
06 фев 2017 22:40
Новости
Икарди ва Перишич А Сериянинг 2та ўйинига дисквалификация қилинди
Миланнинг “Интер” клуби футболчилари Мауро Икарди ва Иван Перишич Италия спорт суди қарорига кўра А Сериянинг 2та учрашувида майдонга туша олмайди.
Бу ҳақда мамлакатнинг кўзга кўринган Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди. Ҳар икки футболчи А Сериянинг 23-тури доирасидаги “Ювентус” (0:1) билан бўлиб ўтган учрашувда ўзларини ёмон тутишган.
Шу тариқа, хорват ва аргентиналик футболчилар “Эмполи” (12 февраль) ҳамда “Болонья” (19 февраль) клубларига қарши кечадиган ўйинларда “Интер”га ёрдам бера олишмайди.
Мазкур ўйинни бошқариб борган ФИФА рефериси Никола Риццоли учрашув қайдномасига ҳар икки футболчининг ҳолатларини ёзиб қолдирган.
Қайдномада Перишичнинг ўйин мобайнида бир неча бор ҳакамлар бригадасини ҳақорат қилгани (учрашув сўнггида майдондан четлатилган), Икардини эса финал ҳуштаги янграганидан сўнг тўпни айнан Риццоли томонга тепиб юборгани акс этган.
Комментарии