RU

Последние новости

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Ҳокимлар ўзгаришидан кейин водий дербиси қайта туғиладими? Новости

Ҳокимлар ўзгаришидан кейин водий дербиси қайта туғиладими?

Хайрулла Бозоровни Намангандан Фарғонага ўтиши, Наманганда собиқ шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқовни вилоят ҳокимига айланиши ортидан, биз соғиниб қолган, биз доим қўмсайдиган водийнинг "даҳшатли" ўйини, "Навбаҳор" - "Нефтчи" тўқнашувини қайтаётганлигига акс садодек.

Хайрулла Бозоровни "Навбаҳор"ни яна кучлилар орасига қайтара олгани ҳақида кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Кўпчилик учун Шавкат Абдураззоқов қизиқ бўлса ажаб эмас. Бозоров кетди, энди "Навбаҳор" чўка бошлайди деганлар адашади. Абдураззоқов футболга қизиқиш бўйича аввалги ҳамкасбидан сира қолишмайдиган, имкон бўлди дегунча ўзи ҳам тўп тепиб турувчи кишилардан ҳисобланади. 2019 йил Тўрақўрғонда бўлиб ўтган "Одил Аҳмедов ФА"нинг очилиш маросимида "Одил Аҳмедов" мураббийлар штаби, "Навбаҳор" фахрийларига қарши тўп тепканларида, бугунги ҳоким "Навбаҳор" сафида тўп тепган ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйган эди. Шундай экан, "Навбаҳор" мухлислари ҳеч ҳам ҳавотир олмасалар бўлаверади. Аксинча, жамоанинг иш сифатида ўзгариш бўлиши мумкин. 


Фарғонада иш бироз чигалроқ. "Нефтчи" бугунги кунда қуйи лигада фаолият олиб боряпти. "Қўқон-1912" агар бир амаллаб ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиб оладиган бўлса, шубҳасиз Хайрулла Бозоров томонидан клуб баққуват ҳомийларга эга бўлиб олиши мумкин. Ҳозирги муаммо "Нефтчи"ни ПРО Лигадан "қутқариб" олиш. "Динамо" устидан қозонилган сафардаги ғалабани эса бу йўлдаги дастлабки қадам сифатида кўриш мумкин. "Нефтчи" ПРО Лигадан чиқа олмаган тақдирида ҳам, Суперлигани 16та жамоага етказиш вақти етиб келди деб ўйлайман. Суперлигада жамоалар қанча кўп бўлса, ёшларга бўлган имконият кўпайиши ҳеч кимга сир эмас. 



Афсуски, бугунги кунга келиб "Нефтчи"даги эски тизимдан асар ҳам қолмаган. Унутилган клуб Қиргулидаги базадан нарёғига ўта олмаяпти. Лекин 2020 йил Шуҳрат Ғаниев томонидан амалга оширилган битта ишни четлаб ўта олмайман. Фарғона футбол ассоциацияси учун вилоятдаги энг катта спорт комлексни, тўлиқлигича Носир Отақўзиев бошқарувидаги ташкилотга ўтказиб берганлиги алоҳида такидлаб ўтиш лозим. Энди Фарғонада болалар ўртасида турли хилдаги маҳаллий ва хориж мусобақаларини ўтказиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бундан оқилона фойдаланиш қолди холос. Ғаниевдан кам бўлишни истамаган Бозоров эса Наманган футбол ассоциациясига бюджетда кўрсатилган пулдан ташқари, яна қўшимча 250 млн сўмни ассоциация биносини тиклаб олиш учун ўтказиб берди. Ўзбекистон бўйлаб мана шу икки ҳоким қилган ишни, қолган биронта ҳокимлик амалга оширмаганлиги ҳам айни ҳақиқат. Энди эса бу икки вилоят ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Бу болалар футболидан то, Суперлига жамоалари ўртасида бўладиган ўйинларни ҳам ўз ичига олса ажаб эмас.



"Навбаҳор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги, бизга болалар футболида Мирхолдиршоев - Отақўзиев рақобатини тақдим этади. Ўтмиш юлдузларининг иккиси ҳам бугун ўз вилоятларининг биринчи Вице-президентлари ҳисобланадилар. Шуҳрат Мирхолдиршоев билан сўнгги 2 йил давомида Наманганда жуда кўплаб мусобақаларни ташкил қилдик. Қозоғистоннинг топ жамоаларини Тўрақўрғонга йўналтира олдик. Энди ҳудди шу ишларни Носир Отақўзиев билан ҳамкорпикда Фарғона вилоятида амалга оширишимиз керак бўлади. Биз водий футболидаги тизимни тўғри йўлга қўйиб олсак, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иши анча енгиллашишини яхши биламиз. 10 млндан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган бу ҳудудлардаги истеъдод эгаларининг саноғи йўқ. Фақат уларга етишмаётган ягона нарса, тизимли мусобақанинг йўқлиги. Наманган академияси, "Одил Аҳмедов ФА" стадиони, Фарғонадаги Истиқлол академиясини болалар футболига тақдим этилиши кетидан, биз ўйлаган мақсадга етишишимиз енгиллашади. Ундан ташқари, Бозоров ва Абдураззоқов томонидан икки вилоят футболи ўртасида келишув меморандуми имзоланадиган бўлса, бундан икки вилоят футболи ютади. Агар улар орасига Андижон ҳокими қўшиладиган бўлса, ишонаверинг. 2030 йилларга келиб Ўзбекистон чемпионини 90-йиллар бошида бўлгани каби водийдан қидирасиз. 


Ҳозир иккита футболга қизиқадиган ҳокимга эга бўлган водийлик мухлислар бир нарсани тушуниб етишлари керак. Афсуски мана шу нарсани улар хазм қилгилари келмайди. Агар Сизнинг жамоангиз ҳоким кетса ҳам ўзининг ўрнига эга бўлишини истасангиз, 2020-2022 йиллар давомида жамоаларингиздан натижа кутишингиз керак эмас. Фарғона ҳам, Наманган ҳам катта истеъдодларга бой ҳудуд ҳисобланади. Мана шу келаётган икки йил ичида Фарғона ва Наманган ўз жойларида тизимли ишни йўлга қўйиб олишлари керак бўлади. Ҳозир қизиқишда тиқиладиган миллиардлар эртага вафо қилмайди. Агар бу маблағлар тизимга қаратиладиган бўлса, ишонинг, йиллар ўтгач ҳам бу икки вилоятнинг бош жамоалари етакчилар қаторидан жой олиб тураверадилар.


3 йил олдин йўлга қўйишни истаган энг катта лойиҳам, Водий футболи иттифоқини тузишни айни пайти келди деб ўйлайман. Айнан шу лойиҳа орқали ҳудудда болалар футболидан, то иккинчи лигагача бўлган мусобақаларни шакллантириб олишимиз мумкин бўлади. Ёш тоифасига қараб, пойтахтдаги кучли жамоаларни таклиф қилиш орқали олдинга иккита қадам ташлаш имкониятига эга бўламиз. Мухлислар айнан шу нарсани тушуниб етишлари керак бўлади. 2021 йил жамоаларидан сунъий чемпионликни эмас, орадан 4-5 йил ўтиб барчаси маҳаллий кадрлар асосида эришиладиган табиий ғалабалар устида ишлаш керак. Бунинг учун "Нефтчи"ни чўкиб қолган базасини қайта тиклаш ўта муҳим. "Нефтчи" фарм клуби бўлган болалар ва ўсмирлар клубида бугунги кунда водийнинг энг яхши мураббийлари фаолият олиб боряптилар. Водийда мен энг ҳурмат қилган клубим, кўча тилида "Нефтчи" ДЮСШ деб номланадиган спорт мактаби ҳисобланади. Бугун у ерда "Нефтчи"нинг собиқ футболчилари, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов каби юлдузлари фаолият олиб боряптилар. Умеров Руслан, Азамат Каримовларнинг иши ҳам чакки эмас. Абдуллаев Ойбекнинг жамоаси эса водийнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади.


Агар мана шу ишларни тўғри йўлга қўйиб олсак, 5-6 йил ўтиб Шомуродов "Женоа"да деган хабарларни кўпини ўқийсиз!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика