RU

Последние новости

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  11 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Ҳамиджон Актамов: «Рақиб билан қачон ва қаерда ўйнашимизнинг унчалик аҳамияти йўқ» Новости

Ҳамиджон Актамов: «Рақиб билан қачон ва қаерда ўйнашимизнинг унчалик аҳамияти йўқ»

Охирги йилларда олий лигада “жон сақлаш” учун курашишга одатланган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси Ўзбекистон йигирма бешинчи миллий чемпионатини бир мунча барқарор ўтказиб, яна мухлислар ишончини қозонди.

Навоийликлар якунланган мавсумда ўн олти жамоа орасида олтинчи ўринни эгаллади. 2002 йилда кончилар мамлакат чемпионати бронза медалини қўлга киритган бўлсалар, охирги маротаба кучли олтиликдан бундан роппа-роса ўн йил муқаддам жой олишга муваффақ бўлишганди. Албатта, бу кўрсаткични ижобий баҳолаш мумкин.

Мавсум якунлари ва келгуси режалар хусусида “Қизилқум” жамоаси бош менежери Ҳамиджон Актамов футбол клуби матбуот хизматига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

— Мухлислар доимо ўз севимли жамоасидан юқори натижалар талаб қилишга ҳақли, — дейди Ҳамиджон Ғуломович. — Агар сўнгги мавсумларда чемпионатнинг қуйи поғоналарида нурсиз ўйинлар намойиш этишга одатланган жамоанинг кучли олтиталикка кирганини ҳисобга олсак, футболчиларимиз натижаси ижобийдек кўриниши мумкин. Аммо жамоамиз мураббийлар штаби ҳамда аъзоларининг якуний натижадан кўнгиллари тўлгани йўқ. Айрим муҳим учрашувлар олдидан баъзи етакчи ва тажрибали футболчиларимизнинг жароҳат олганлиги, зарур ўйинларда ёрдам бера олмаганлиги эвазига қимматли очколарни бой бердик. Ўз майдонимизда “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Локомотив” сингари рақибларимизга очколар улашганимиз мавсум охирида барибир салбий таъсир қилди. Анчадан бери мамлакатимизнинг “Пахтакор”, “Бунёдкор” каби жамоаларидан ўз майдонимизда очко ололмаётган эдик. Бу мавсумда шундай нохуш анъаналарга барҳам бера олганимиздан кайфиятимиз кўтарилди. Айниқса, “Насаф” жамоасига қарши баҳсда ғалаба қозона туриб охирги дақиқаларда дуранг қайд қилганимиз жуда аламли бўлди. 

— Жамоангиз ўтган мавсумда сафарда муҳим очколарни қўлга киритганлиги кўпчилик мухлисларга манзур бўлди...

— Ҳа, албатта. Мавсум бошида ўз олдимизга аввало чиройли ўйин намойиш этиш ва ғалабаларимиз билан мухлисларни қувонтиришни мақсад қилгандик. Ўйин хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлмасин унда ғалаба қозониш учун кураш олиб бордик. Айниқса, водийда ўтказилган баҳсларда муҳим очколар билан қайтдик. Жумладан, футболчиларимиз “Қизилқум” тарихида илк бор бир мавсумнинг ўзида сафарда ўйнашига қарамай “Қўқон-1912”, “Андижон”, “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари устидан ғалабага эришди.

— Гарчи, “Қизилқум” жамоаси чемпионатда олтинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, мухлис тўплаш борасида фақат бухороликлардан сўнг  иккинчи бўлди...

— Бу аввало вилоятимизда футболни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги хайрли ишлар билан белгиланади, десам хато қилмайман. Охирги йилларда вилоят ҳокимлиги ва хомийларимиз — Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда “Қизилқумцемент” АЖ раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, жамоамиз уй ўйинларини ўтказадиган “Ёшлар” спорт мажмуаси тўлиқ қайта реконструкция қилинди, футболчилар ва мухлислар учун барча қулайликлар яратилди. Футбол майдони майсаси тўлиқ алмаштирилиб, халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Бугун Навоийга келадиган рақибларимиз ҳам майдоннинг идеал ҳолатда эканлигини кўриб, ўз ҳавасларини яширишмаяпти. Аммо ҳали қилинадиган ишлар талайгина. Стадион таблосини янада замонавийсига алмаштиришимиз лозим. Янги мавсумда Навоийда ўйин кунлари мухлислар учун бир қатор кўнгилочар тадбирлар уюштиришни режалаштиряпмиз.

— Одатда, ҳар йил мавсум бошида жамоалар таркибида ўзгаришлар юз бериши табиий. Мухлисларни “Қизилқум” жамоаси таркибида амалга оширилаётган ўзгаришлар қизиқтирмоқда?

— Жамоамиз раҳбарияти охирги мавсумда футболчиларимиз кўрсатган ўйинлардан ва уларнинг аксарияти хатти-ҳаракатидан кўнгли тўлганлигини айтиб ўтишни истардим. Шуни ҳисобга олган ҳолда таркибнинг ўзагини сақлаб қолишни режалаштирганмиз. Ўтган мавсумда жамоамизда ўйнаган айрим футболчилар билан хайрлашдик. Жумладан, Ҳамза Каримов, Отабек Нарзуллаев, Шукур Жумабоев, Элиёржон Акбаров, Нодирхон Камолов, Неманья Йованович каби футболчилар бошқа жамоаларда ўйнаш истагини билдиришди. Уларга футбол клубимиз номидан хизматлари учун раҳмат айтамиз ва кейинги фаолиятларида омадлар тилаймиз. Албатта, улар ўрнига бошқа ўйинчиларни жалб этишни мўлжаллаганмиз. Айни чоғда жамоа машғулотларида бир қатор тажрибали футболчилар мураббийлар кўригидан ўтишяпти. Жумладан, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Отабек Зокиров (“Қўқон-1912”), Умид Хонимқулов (“Олмалиқ”), Азамат Алланиёзов (“Насаф”) каби футболчилар  ишончимизни оқлашса, улар билан шартнома имзолаймиз.

— Яна бир ярим ойдан сўнг, янги мавсум бошланади. Аксарият жамоалар пойтахтимизда ва хориж мамлакатларида йиғинлар ташкил этишяпти. Бу борада “Қизилқум”нинг режалари қандай?

— Бу борада клубимиз мураббийлар штабининг ўз режаси бор, албатта. Ҳозиргача икки босқичда ўқув-машғулот йиғинимизни ўз қароргоҳимизда, яъни Навоийда уюштирдик. Иккинчи йиғин доирасида Самарқанд динамочилари билан синов-назорат ўйини ўтказдик. Режага кўра, 25 январдан бошлаб тайёргарлик Тошкентда давом этади. Ушбу йиғин доирасида пойтахтимизда мамлакатимиз олий ва биринчи лига жамоалари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш режалаштирилган. Хориж йиғини уюштирилса, албатта айни муддао бўларди. Бу борада ҳозирча бир тўхтамга кела олганимиз йўқ. Агар молиявий масалалар ижобий ҳал этилса, албатта Туркияда йиғин ўтказишимиз мумкин.

— Жамоангиз олдига янги мавсумда қандай вазифалар қўйилмоқда?

— Мақсадимиз ўзгармайди. Аввало мухлисларимиз ишончини оқлаб, чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиш учун бор куч-имкониятимизни ишга соламиз. Вилоят ҳокимлиги ва хомиймиз — Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда “Қизилқумцемент” АЖ раҳбарияти бизни ҳар лаҳзада қўллаб-қувватлаб туришгани кучимизга куч қўшади. Ўтган мавсумда йўл қўйган хато-камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, уларни такрорламасликка интиламиз. Қайд этилган натижалар шуни кўрсатдики, миллий чемпионатимизда ҳар қандай жамоа билан фақат ғалаба учун ўйнаса арзийди. Демак, “Қизилқум” ҳам бемалол юқори ўринлар учун курашади. Бунинг учун Навоийда барча шарт-шароит ва қулайликлар етарли, деб биламан.

— Қуръага кўра, “Қизилқум” футболчилари мавсумни сафарда бошлаб, сафарда якунлашади. Қолаверса, дастлабки турда етакчи жамоалардан бири “Пахтакор” билан Тошкентда ўйнайди. Бу галги қуръадан кўнглингиз тўлдими?

— Қуръадан норози бўлишга ҳаққимиз йўқ. Чемпионатдаги рақибларимизнинг барчаси билан барибир ўйнаймиз. Улар билан эса қачон ва қаерда ўйнашимизнинг унчалик аҳамияти йўқ. Муҳими, мавсумга муаммоларсиз ҳозирлик кўрсак кифоя, деб ўйлайман.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика