RU

Последние новости

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  1 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  7 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  7 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ"

“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин бўлди. Футболда ким ғалаба қозонишни кўпроқ истаса, албатта ўша жамоа зафар қучади. Бу фикр бугун яна бир бор ўз исботини топди. Баҳс борасида ўзимизнинг камчиликларни айтиб ўтган бўлардим.  Ундан ташқари захира футболчилари деярли йўқ. Иккинчи даврада бир қатор қийинчиликларга дуч келяпмиз. “Нефтчи”дан бугун бундай ўйин кутмагандим. Ҳозир фарғоналикларни яраланган “шер”га ўхшатиш мумкин. Улар хар қандай рақибга қарши чин маънода “жанг” қилишлари аниқ. Кейинги ўйинларда Фарғона жамоасига омад тилайман.

Ҳа, тажрибали ўйинчиларимиз бор. Лекин бутун жамоани тажрибали деб айтиш қийин. 3-4  футболчи билан натижага эришиш қийин саналади. Йигитларга раҳмат. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди.

Зерикарли ўйин бўлди ? Билмадим. Бундай учрашувни кутмагандим. Ҳамма ўйинни тайёр эди.

“Нефтчи” сафидаги Музаффар Музаффаровни яхши биламан. Салоҳиятли футболчи ҳисобланади. Шунингдек, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳам иқтидорли ўйинчи саналади. Келажаги бор,- деб фикрларини якунлади Ҳамиджон Актамов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика