RU

Последние новости

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" биз билан ўйинга қадар чемпионат пешқадами эди. Йигитлар рақибга имкон бермасликка ҳаракат қилишди, буни кийиниш хонасида ўзларига ҳам айтдим. Ўйин давомида меҳмонларга бўш худудларга чиқиб боришларини олдини олишга интилдик, зарба беришга имкон бермасликка уриндик. Балки 2 очко йўқотгандирмиз, лекин бу ўйин натижасидан мамнун бўлдим. Босқичма-босқич кучайиб борамиз. Ҳозир жамоага бир оз маҳорат етишмаяпти. Йўқотишларимиз ҳам бор, бу ҳам алоҳида эътиборли муаммо.

- Майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Аниқ эслолмайман, бир вақтлар "Хива" жамоаси билан Хоразмда ўйнаганман. Ўшанда бу ердаги майдон сунъий эди. Балки Хоразмдаги иқлим табиий майдон ривожи учун халақит берар, билмадим. Лекин бизга имкон қадар яратиб берилаётган шароит учун рахмат айтган бўлардим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика