RU

Последние новости

20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  0 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  1 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  11 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  7 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  10 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  3 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Новости

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Ўтган бир ҳафта ичида машҳур мураббий ва футболчилар томонидан билдирилган энг сара фикрларни тақдим этамиз.

- "Бирорта совринга даъвогар бўлиш мени янада кўпроқ ишлашга ундайди. Ҳозир ҳар доимгидан кўп босимни ҳис қиляпман. Чунки бунақа пайтда ҳамма сенга бошқача қарайди. Қайсидир ўйинда гол урмасам, қаранг, унинг ўйинида пасайиш бор дейишади. Аммо мен ҳар бир учрашувда тўп киритишим шарт эмас. Муҳими, жамоам ғалаба қозонса ва шерикларимга ёрдам берсам бўлгани". ("Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга даъвогарлик қилаётгани ҳақида)

- "Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиш жуда қийин, лекин буни уддаласа бўлади. Бу биз учун туш эмас ва амалда шунга ҳаракат қиламиз". (Мексика бош мураббийи Хуан Карлос Осарио матбуотга берган интервьюсида ЖЧ-2018даги мақсадлар ҳақида)

- "Ўз пайтида Арсен Венгердек мураббий қўл остида "Арсенал"да ўйнаганимдан бахтлиман. Мен бу жамоада тўққиз йилни ўтказдим ва барча мавсумлар ажойиб кечди. Менда ҳар доим "Арсенал"дан илиқ хотиралар қолади. Бу жамоани мураббий сифатида бошқаришга тайёрман". (Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра "Арсенал"ни қабул қилиб олишга тайёрлиги ҳақида)

- "Чемпионлар лигаси совринини сотиб олишнинг иложи йўқ. Агар иложи бўлганида биз ҳар йили сотиб олган бўлардик. Мадрид жамоаси учун бу мусобақада ғолиб чиқиш кўп нарсани англатади. Аммо ғолиб бўлиш осон эмас, бунинг учун жуда қаттиқ меҳнат қилиш керак". ("Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос яна ЕЧЛда ғолиб чиқишни хоҳлаётгани ҳақида)

- "Ибрагимович терма жамоага бормайман деди. Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан. Сен йўқ дедингми, демак қайтиб келмаслик учун шундай деган бўласан. Биз усиз ҳам жаҳон чемпионатида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз". (Швеция терма жамоаси бош мураббийи Ханне Андерсон Златан Ибрагимовичнинг ЖЧ-2018га бормаслиги ҳақида)

- "Ёшлигимда Бастиан Швайнштайгернинг ўйинларини маза қилиб кўрардим. Биринчидан немис, иккинчидан у жуда кўп ўйинлар ўтказган. Кейин эса "Барса"да ўйнаган Хавига ўхшашга ҳаракат қилганман". ("Бавария" футболчиси Жошуа Киммих ёшлигида кимнинг ўйинидан завқ олгани ҳақида)

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика