RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз" Новости

Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"

"Бухоро" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Қизиқарли ўйин бўлди, мухлислар мазза қилишди. Бу "Бухоро"нинг Кубокдаги биринчи уч очкоси. Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз. Бироқ вазият яртиб, ундан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Майдон сифати жуда ёмон. Мен чимни назарда тутяпман. Бизнинг ва сизнинг футболчилар оёғини қайириб олишди. Қандай қилиб бундай майдонда ўйнашга рухсат беришяпти?

Бугун омад "Бухоро" томонда бўлди. Ҳакамлар ҳам сиз томонга ён босгандек бўлди. Тўп жарима майдончаси ичида қўлга тегди, рақиб футболчиси бутсасини таг қисми билан чиқиб келди. Ҳакам керакли реакцияни кўрсатмади. "Бухоро" клуби мухлисларини табриклайман.

- "Локомотив"нинг Ўзбекистон Кубогидаги мақсади қандай?

- Дастлаб, гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Пролига ва Суперлига жамоалар ўртасидаги фарқ қандайлигини айтиб бера оласизми?

- Сиз бундай фарқни кўрдингизми? Биз совринлар учун курашадиган Суперлига клубига муносиб қаршилик кўрсатдик. Аммо вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Тўғри, Суперлигада тезроқ ўйнашади ва кураш кўпроқ. Пролигада эса жамоалар ёш йигитлардан таркиб топган. Маҳорат камлик қилди деган бўлардим.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика