RU

Последние новости

09:01"Бавария" афсонаси ёзда жамоани тарк этади  0 08:27Тимур Кападзе Азиз Ғаниевни терма жамоага қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:58Гвардиола кубок баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  4 07:30Суперлига. Бугун 3-тур якунланади  2 02:33Расман: Бразилия термасида истеъфо!  8 02:25Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  7 01:44"Бавария" 60 миллионга дарвозабон сотиб олмоқчи  1 01:00Сергей Лушан: "Бу дежавю"  20 00:40Суперлига. "Навбаҳор" иккита автогол урди, "Бунёдкор" ва ОКМК ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  9 00:23Александр Хомяков: "Мен башоратчи эмасман"  10 23:56Футболда янги қоидалар ишга тушмоқда!  8 23:14Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"  11 22:57"Барселона" асосий футболчиси сафдан чиқди  6 22:26Карло Анчелотти: "Бразилиядан ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади"  5 21:59Суперлига. "Бунёдкор" суперголлар ва пенальтилар ижро этилган ўйинда "Сурхон"ни мағлуб этди  20

Григорий Колосовский: "Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди" Новости

Григорий Колосовский: "Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди"

"Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" учрашувидан (3:0) сўнг, "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин томошабоп бўлди. Биринчи бўлимда устунлик биз томонда бўлди, иккинчисида эса аксинча. Ҳимоядаги хатолар туфайли гол ўтказиб юбордик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз хатоларимиз устида ишлаймиз. 3 кундан сўнг бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу баҳс фақат биз учун эмас, балки бутун Ўзбекистон жуда қимматлидир.

Тўпга 70% ёки 80% егалик қилиш мумкин, аммо гол бўлмаса барчаси бефойда. Тўпга эгалик қилдик, аммо тўлиқ имконият эмас, ярим имкониятлар ярата олдик.

Никита сўнгги учрашувларда кўп дарвозасини ташлаб чиқиб кетяпти? Фақат уни айблаш ниятимиз йўқ. 2 голда у шунга мажбур эди. Ўйинни таҳлил қилиб, бунга ўхшаш вазиятлар такрорланмаслигига умид қиламиз. Рибкин истиқболли, кучли дарвозабон.

Акобир Тўраев ва Бердиев? Улар майдонга тушмаётгагнининг сабаби мураббийлар штаби қарори. Анвар Солиев юқори савияли футболчи эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Азим Аҳмедовга келадиган бўлсак, Камолиддин Тожиевнинг сариқ карточкалари сони кўпайиб кетган эди, шу сабабли уни ҳимояга қўйдик.

Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди. Голдан сўнг "Бунёдкор" футболчиларида ўзига бўлган ишонч ортиб кетди. Болтабоев қўли билан ўйнамоқчи эмасди, аммо тўп унинг қўлини топди дейиш тўғри бўлса керак.

Бугунги мағлубият муҳим ўйин олдидан жамоага таъсир қиладими? 3 май кунигача ўзимизга келиб олишимиз ва ўша баҳсда ўзимизнинг кучли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Яхши тайёргарлик кўриб, бу баҳсда финалдагидек ҳаракат қиламиз

Мухлислар ва журналистларга миннатдорчилик билдираман" - дейди Колосовский.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика