RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлигига яна бир сабаб топилди Новости

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлигига яна бир сабаб топилди

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлигига яна бир сабаб жамоа ичидаги келишмовчилик бўлган.

Маълумотларга кўра, немис жамоаси Россиядаги мундиалда иккига бўлиниб олган экан. Биринчисида келиб чиқиши бошқа мамлакатдан бўлган футболчилар Жером Боатенг, Месут Озил ва Илкай Гюндоган бўлган. Иккинчисида эса ҳақиқий немислар: Томас Мюллер, Матс Хуммельс ва бошқалар. Биринчи гуруҳдагилар нариги гуруҳни "картошка" деб аташган, бу кулгили номни турклар немисларга нисбатан ишлатади. Иккинчи гуруҳдагилар "чет элликлар"га "канаке" деб ном қўйишган. Немислар келиб чиқиши бошқа мамлакатдан бўлганларни "канаке" (ҳақоратли сўз) дейишади.

Мюллер жамоадошларининг ўзини тутиши, суҳбатлашиши ва ҳаёт тарзи устидан кулган. Германия терма жамоасининг чет эллик вакиллари рэп-мусиқа эшитишади, қимматбаҳо буюмлар ва спорт машиналарини ёқтиришади, немислар эса сокинроқ ҳаёт тарзини маъқул кўришади.

Иккала гуруҳ ҳам жамоа бош мураббийи Йоахим Лёв ҳаракатларидан норози бўлишган. "Чет элликлар"га Лерой Сане, немисларга эса Сандро Вагнер мундиалга бормагани ёқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси тарихда биринчи марта гуруҳ босқичини муваффақиятсиз якунлади.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика