Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз ярим финал ўйинини ўтказишади
24 мая 2017 11:12
Новости
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз ярим финал ўйинини ўтказишади
Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси чорак финалда Мўғулистон ёшларини қўшимча бўлимларда 10:7 ҳисобида мағлуб этишган эди.
Ярим финалда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ U-20 терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Ироқликлар 1/4 финалда Япония ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Бугунги учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал, 24.05.2017
14:00. Таиланд U-20 - Эрон U-20
"Bangkok Arena"
17:00. Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20
"Bangkok Arena"
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг ғолиби ва финалчиси 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланма олади.
Бугунги учрашувнинг матнли трансляциясини сайтимиз орқали ўқиб боришингиз мумкин.
Комментарии