RU

Последние новости

19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  0 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  2 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13

Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ учун таркибни эълон қилди, унда 3 нафар бразилиялик бор Новости

Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ учун таркибни эълон қилди, унда 3 нафар бразилиялик бор

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бир неча кун олдин Қозоғистон футбол федерацияси терма жамоанинг мундиал учун 16 ўйинчидан иборат якуний таркибини эълон қилди. Олдин ЖЧга 14 нафар футзалчини "заявка" қилиш мумкин эди. Бу сафар эса 16 нафар ўйинчини "заявка" қилиш мумкин.

Қозоғистон терма жамоасининг ЖЧ-2021 учун якуний таркиби

Дарвозабонлар: Игита, Нарун Сериков (иккиси - "Кайрат"), Рауан Атантаев ("Атирау");

Ўйинчилар: Тайнан ("Эль-Посо", Испания), Дуглас, Даурен Нургожин, Чингиз Есенаманов, Альберт Акбаликов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов (ҳаммаси - "Кайрат"), Азат Валиуллин ("Ухта", Россия), Арнольд Кнауб, Нурбек Карагулов (иккиси - "Актобе"), Болат Сарбасов, Жомарт Токаев (иккиси - "Атирау"), Турехан Досов ("Байтерек"), Агедиль Мадияров ("Липецк", Россия).


Кўриб турганингиздек, қўшниларимиз бош мураббийи Рикардо Кака охирги рўйхатга 3 нафар асли бразилиялик бўлган маҳаллийлаштирилган футзалчини киритган. Булар: Игита, Тайнан ва Дуглас. Яна бир маҳаллийлаштирилган бразилиялик Лео эса июль ойи бошида ўнг оёғидан операция қилинган ва мундиални ўтказиб юборади.

Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2021нинг "A" гуруҳида Литва, Коста-Рика ва Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал учун таркиби ҳали эълон қилинмади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика