Футзал. Осиё чемпионати.  Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 7та тўп фарқи билан мағлуб бўлди
		
		07 мая 2018 23:47
        Новости	
	 
				 
				Футзал. Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 7та тўп фарқи билан мағлуб бўлди
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Эронга қарши ўйин ўтказди. Гуруҳдаги дастлабки баҳсда вакилларимиз Туркманистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган Эрон футзал терма жамоаси қизларимизни 9:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамиз таркибида голларга Танзила Зарбиева ҳамда Рушания Сафиналар муаллифлик қилишди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Энди Аваз Махсумов шогирдлари 9 май куни Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Эрон — Ўзбекистон 9:2
Ўзбекистон: З.Назарова, И.Турдалиева, Ф.Турдибоева, Т.Зарбиева, Н.Кудратова.
Захира: М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева, Туркманистон: Н.Куликова, С.Мамметсахедова, М.Чориева, Х.Эшниёзова, О.Халилова, Л.Карачик
Эрон: Тавасолий Фарзанеҳ, Сара Ширбегий, Ферештеҳ Каримий, Насимеҳ Ғуломий, Фатемеҳ Этедадий
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии