RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото) Новости

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 3-кун беллашувлари доирасида "Бунёдкор" ушбу тур сенсацияси соҳиби бўлган "Дўстлик AIN" клуби билан беллашди.
Олдинги икки турда "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" каби кучли клубларни мағлуб эта олган қаршиликлар бугун "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди - 0:4.

Дўстлик-AIN– Бунёдкор 0:4
Голлар: Дилмурод Шавкатов 20, Даврон Валижонов 21, 34, Бахтиёр Умаров 29.
"Дўстлик-AIN": Акмал Хазрамқулов, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов, Дилмурод Тошматов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Улуғбек Мажидов, Бахтиёр Баратов.
"Бунёдкор": Алишер Холмуҳамедов, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Аскар Тўлаганов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Абдулла Бўриев, Сардор Жабборов.


Баҳс якунлангач "қалдирғочлар"нинг ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги ўйин кутилгандан ҳам яхши бўлди. Йигитларим кечаги ўйиндан хулоса чиқариб яхши ўйин намойиш этишди. Иккита сариқ карточка туфайли дисквалификацияга учраган футболчимизни ўрнини шериклари билинтиришмади. Кўрдинглар йирик ғалабага эришдик".

- Биринчи бўлимда зерикарли ўйин гувоҳига айландик. Бунга нима сабаб бўлди?
- Биз "Дўстлик AIN"нинг олдинги икки ўйинини кўргандик. Улар қарши ҳужумда голлар уриб икки пешқадамни мағлуб эта олишди. Шу боис биз эхтиёткорроқ ўйнадик, рақиб эса яна ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Менимча айнан шу сабабли ҳам биринчи бўлим мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика